Latest news

19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  21 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  4 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6

Улуғбек Рўзимов: "Стандарт вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди" News

Улуғбек Рўзимов: "Стандарт вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди"

Миллий терма жамоамизнинг 10 сентябрь куни Тошкентда Иорданияга аламли мағлубиятга учраши, ЖЧ-2014га бўлган умидимизни саробга айлантиргани бор гап. Ушбу ўйиндан сўнг, барчада турли хил фикрлар илгари сурилмоқда.
Терма жамомизнинг собиқ футболчиси Улуғбек Рўзимов эса қуйидаги фикрда.

- Иорданияга қарши кечган баҳсни уйда, ТВ орқали кўрдим. Тўғри, стадионга бориб кузатсам ҳам бўларди. Аммо уйда хотиржам такрор намойишлари билан кўрганга нима етсин. Очиғини айтганда, шу куни ҳар иккала жамоанинг ҳам ўйинидан кўнглим тўлмади. Бундай ўйин билан ЖЧга бориш учун курашётган жамоаларнинг намойиш этган ўйинидан сўнг, уларнинг нуфузли мусобақага боришини кутиш ҳам қийин масала эди.

- Балки йигитлар мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажара олмагандир. Биласизми, Иордания билан сафардаги биринчи ўйинда дуранг қайд этиб келганимиздан сўнг, уларни ўз майдонимизда ҳотиржам ўйнаб ютишимиз керак эди. Бироқ футболчиларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очганидан сўнг, ўз кучига ортиқча ишониб юборишди шекилли, ўйинни сусайтириб юборишди. Иккинчи  бўлимда сермахсулликни ошириш учун бошқа тактикаларда ҳам ўйнаб кўриш керак эди, менимча.

- Шунингдек терма жамоамизнинг асосий камчилиги деб, стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олмаганини айтиш мумкин. Футболда ўйинда содир бўлган 10та стандарт вазиятдан камида 1тасидан аниқ фойдалана билиш жуда муҳим. Буни биринчи таймда йигитларимиз қайсидир маънода уддалади. Лекин учрашувнинг иккинчи қисмида, жарима ёки бурчак тўплари кўкка совурилди.  

- Ҳужумчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйинни ўз қўлига олиб, рақиб жарима майдони ичида ўзи учун қулай вазият яратадиган ҳужумчини кўрмаяпман. Ёки олдинги чизиқ эгаларини қулай паслар билан таъминловчи футболчи етишмади. Шунинг учун ҳам айтарли голга тортадиган хавфли вазиятларни кўрмадик.

- Иорданияни ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти жуда паст деб биламан. Бу ўйини билан КОНМЕБОЛ вакилидан ўта олиши амримахол. Бу борада уларнинг имконият деярли ноль десам ҳам янглишмаган бўламан.

Жаҳонгир Мирзо ёзиб олди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика