Latest news

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Улуғбек Мирзаев: "Қоғозда "Насаф" фаворит, балки пенальтилар сериясида омад "Андижон"га кулиб боқар" News

Улуғбек Мирзаев: "Қоғозда "Насаф" фаворит, балки пенальтилар сериясида омад "Андижон"га кулиб боқар"

Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учун беллашув бўлиб ўтади.

Унда мамлакатнинг сўнгги йиллардаги энг барқарор жамоаларидан бири — Қаршининг "Насаф"и билан тарихий финалга илк марта йўл олган “Андижон” жамоаси тўқнаш келади.

Ўйин олдидан ўзининг таҳлиллари билан тажрибали футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев бўлишди. Муттахассис "Насаф"нинг устунлиги ва "бургутлар"дан нима кутиш мумкинлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 


"Ҳамма тушуниб турибдики, бу ўйиннинг фаворити "Насаф" ҳисобланади. Жамоа Суперкубок, Кубок финаллари, чемпионлик учун курашлар, ОЧЛда иштирок этиш борасида катта тажрибага эга. Яъни бундай муҳим учрашувларда тўп тепиш тажрибаси улардаги кўплаб футболчиларда бор. "Андижон" эса бундай жиддий ўйинга илк бор дуч келяпти. "Насаф" таркибидаги футболчилар ҳолати, турнир жадвалида биринчи ўринда эканлиги, жисмоний ҳолати яъни ҳар томонлама шаклланган. Қоғозда "аждарлар" рақибидан барча жабҳаларда кучли. 

"Насаф" Суперлигани жуда кучли бошламаганига қарамай секин-аста биринчи ўринга кўтарилиб олди. Ўйин тақдири фақат шу баҳсда ҳал қилинади. Шу боис ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Балки "Андижон" ҳисобни очар ёки тенглаштирар. Пенальтилар сериясида омад кулиб боқиши мумкин. Битта баҳсдан иборатлиги "бургутлар"га "вабанк"га бориш имконини беради. "Андижон" ҳеч нарса ютқазмайди. Жамоа ютқазган тақдирда ҳам мухлислар койишмайди, улар ҳам рақиб кимлигини билиб туришибди. Бу томонлама "Андижон"да босим камроқ. 


Шунингдек, Андижондан кўплаб мухлислар ташриф буюриши кутиляпти. Лекин Тошкентда "Насаф" мухлислари ҳам кўп. Ўйин жуда қизиқарли кечади. Черан, Хебай, Мозговой, Муҳитдинов каби футболчиларга қарши қандай ўйнаши қизиқ. Лекин жамоалар тўқнашувида Суперлигада дуранг кузатилганди, ўтган йили Кубокдан чиқариб юборганди. Охирги йилларда "Андижон" "Насаф"га қарши бемалол ўйнамоқда. Бугун нима бўлишини кўрамиз ва кузатамиз",- дейди Улуғбек Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, Суперкубок беллашуви бугун "Бунёдкор" стадионида 19:30 да бошланади. Барчага ёқимли томоша тилаб қоламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика