Latest news

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  11 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  11 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  5 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ" News

Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ"

Бир неча соат олдин якунланган қуръа натижаларига кўра "Андижон" жамоаси дастлабки турни сафарда "Насаф"га қарши ўтказиши аниқ бўлди.

Мазкур жараён ҳақида "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Фарғонадаги стадион 20 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги учун банд бўлганлиги туфайли Қаршида ўйнайдиган бўлдик. Иккинчи турни "Сурхон"га қарши нейтрал яъни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Учинчи турда Фарғонада "Бунёдкор"ни қабул қиламиз. Биринчи турда кучли рақиб тушди. Мавсум бошида жамоаларнинг ҳолати тенг бўлади. Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ. Яхши таркиб йиғиб олдик, деб ўйлайман. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар жамоага хулоса 4-5та турда берилади. Шу оралиқда ўзимиз учун керакли очко жамғара олсак, ўйлайманки ҳақиқий баҳони беришади. 

Фойдали ёки фойдасиз тушганини вақт кўрсатади. Нима бўлганда ҳам интиламиз, ўз очколаримизни ишлашга ҳаракат қиламиз", - дейди Улуғбек Мирзаев.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика