Latest news

20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  8 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7

Улуғбек Мирзаев: "Андижон" кубок баҳсларида узоқроққа бормоқчи" News

Улуғбек Мирзаев: "Андижон" кубок баҳсларида узоқроққа бормоқчи"

Кеча ПФЛ биносида Ўзбекистон кубоги баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръадан сўнг "Андижон" клуби спорт директори Улуғбек Мирзаев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзбекистон кубоги баҳсларини "Андижон" нимчорак финалдан бошлайди. Ўтиш босқичдаги "Машъал-2" - "Ғиждивон" ғолибига қарши ўйнаймиз. Бу ўйинда "Машъал-2"нинг имконияти юқорироқ бўлса керак. "Андижон" барча рақибларни ҳурмат қилади. Бизга қуръада битта нарса маъқул келди. Бу босқичдан ўтсак,  биз тўғридан-тўғри кучли тўртлик жамоаларига тўғри келмаймиз. 1/4 босқичдагина кучли рақиблар тўқнаш келар эканмиз. Қанча узоқроқ борсак, бизнинг жамоага шунча яхши бўлар эди" , - дейди Улуғбек Мирзаев.

- Ўзбекистон кубогига эътибор чемпионатга нисбатан камроқ. Шу боис биринчи босқич ғолибига қарши "Андижон" ёшларни майдонга тушириши мумкинми?
- Тўғри, "Андижон" чемпионатда соврин учун курашмайди. Шу боис бизга кубок ҳам, чемпионат ҳам бир хил даражада. 7-8 ўриндан 12-ўрингача бўлган жамоаларни кузатсак, биз таркибни сақлаб қоламиз деган нарса йўқ. Биз соврин учун курашсак экан, таркибни сақлаб бор эътиборни чемпионатга қаратамиз десак. Биз ҳам кубокда узоқроққа боришни режалаштирмоқдамиз. Бизда эътибор доим бир хил бўлади.
 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика