Latest news

09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   1 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  102 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3

Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"да ўйнаб кетишим аниқ эмас эди, "Нефтчи" таклифи эса кутилмаган совға бўлди" News

Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"да ўйнаб кетишим аниқ эмас эди, "Нефтчи" таклифи эса кутилмаган совға бўлди"

"Пахтакор" жамоасини қишки трансферлар ойнаси вақтида яна бир футболчи тарк этгани ҳақида бир неча соат олдин хабар берган эдик.

Жамоанинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов "Нефтчи"нинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилди. Биз бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ҳа, "Нефтчи"га ўтдим. Сабаби, ҳозирги кунда "Пахтакор"да ўйнаб кетишим 100 фоизлик имкониятдан 0 фоиз эди. Тўғри, "Пахтакор" айни пайтда юртимизда ва Осиё қитъасида топ жамоалардан бири ҳисобланади. Менга бу жамоада тўп тепишим учун албатта вақт керак, деб ўйлайман. 

"Пахтакор"нинг Дубайдаги йиғинида иштирок этиб қайтдим. Тажрибали ҳужумчи Игор Сергеев жамоани тарк этгач мени хориж йиғинига олиб кетишга қарор қилишди. Агарда Сергеев клубда қолганида балки, мен улар билан кетмас эдим. Клубда қўлимдан келганича ҳаракат қилдим ва имконим борича ўзимни кўрсатдим. Бу нарсалар фақат менга боғлиқ эмас. Клубда раҳбарият, мураббийлар штаби бор. 

Агар мени ўйнатишмоқчи бўлишганида "Нефтчи"га сотишмаган бўлишарди. Қандайдир камчилигимни кўришган. 

"Нефтчи" таклифи мен учун кутилмаган совға бўлди, десам янглишмайман. Чунки, бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўзлари менга қизиқиш билдириб аввалдан кузатиб юрган эканлар. Мақсадим шу жамоада яхши даражада тўп тепиб юқори натижаларга эришиш. Барчамиз биргаликда "Нефтчи"ни Суперлигага қайтаришни истаймиз. 

"Пахтакор"нинг кўп мухлислари билан тўғриси ака-укадек бўлиб қолганмиз. Жамоадан кетиш доим қийин кечади. Боиси, бошқа муҳит, янги дўстлар даврасига мослашиш осон эмас. Лекин, бу - футбол. Унда ҳамма нарса сиз истагандек бўлмайди. Ўйлайманки, улар менга мухлислик қилишда давом этишади. Ишқибозларнинг орзуси мен каби ёш футболчиларни Европа ареналарида кўриш. Табиийки, биз шу ишларни уддасидан чиқа олсак, Европа жамоаларида ўйнасак ўзбекистонлик футболчиларга қизиқиш ортади. Барчаларига соғлик ва саломатлик тилайман",- дейди Улуғбек Ҳошимов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика