Latest news

21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  18 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  1 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  7 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  1 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11

Улуғбек Ҳошимов: "Мақсадимиз – чемпионлик. Насиб қилса, бунга эришамиз" News

Улуғбек Ҳошимов: "Мақсадимиз – чемпионлик. Насиб қилса, бунга эришамиз"

Ўзбекистон ОТЖ ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов эртанги ўйин олдидан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

U-23 Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Япония учрашувидан аввал футболчимиз Улуғбек Ҳошимов "Championat.asia"га фикрларини билдириб ўтди.

- Улуғбек, аввало, Ироқ билан ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. Японияга қарши тайёргарлик қандай бўлди?

- Тайёргарлик зўр бўлди, деб бемалол айтишим мумкин. Шунча йўл босиб ўтиб, ярим финалга ҳам етиб келдик. Мақсадимиз – чемпионлик. Насиб қилса, бунга эришамиз.

Ироққа қарши ўйин қийин ўтди. Биз ниятимизга етишдик, деб ўйлайман. Йигитларнинг ҳам, ота-оналаримизнинг ҳам ўзига яраша орзу-ниятлари бор. Ярмини босиб ўтдик, деб ўйлайман. 

- Ўша ўйиннинг биринчи бўлимидан кейин Тимур Кападзе футболчиларга нима дедики, иккинчи таймда ўйин Ўзбекистон томонига ўзгарди? 

- 12-дақиқада дарвозабонимизга қизил карточка берилган эди. Бу бизга руҳий жиҳатдан таъсир қилди. Лекин ўйин тизгинини ўз қўлимизга ола билдик. Шу орқали ғалабага эришдик. Бундан буёғига ҳам бир жамоа бўлиб чемпионлик кубогини кўтарамиз. 

- Япония мусобақада энг кам гол ўтказаётган жамоалардан бири. Бу борада сизларда қийинчилик бўладими?

- Барча биладики, Япония Осиёда ўз ўрнига эга ва анчагина кучли. Уларда ҳар тарафлама яхши жамоа шаклланган. Биз ҳам ўзимизга яраша обрў-эътиборга эгамиз. Ярим финалда кучимизни кўрсатамиз. Кучли жамоага қарши ярим финалга етиб келдик, буёғига ҳам таслим бўлиш ниятимиз йўқ. 

- Стадионга мухлислар киритилиши ёки киритилмаслиги ҳақида фикрингиз…

- Бу нарсани эшитиб ўйланиб қолдик. Мухлисларнинг ташрифи бизга руҳий томонлама ёрдам бераётганди. Қанча ғалаба қозонган бўлсак, буларда мухлислар қўллаб-қувватлашлари орқали ҳисса қўшишган. Қандай ҳолат бўлмасин, унга эътибор бермасдан, олдимиздаги мақсад томон ҳаракат қиламиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика