Latest news

00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  0 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  6 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ" News

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Қизиқарли ва ҳаяжонларга бой ўйин бўлди. Стадиондаги ходимларга ва телевизор орқали томоша қилган мухлисларга ўйин ёқди деб ўйлайман. Шахсан ўзимга баҳс манзур келди. Бунинг учун футболчиларимга раҳмат айтаман.

Ҳар бир жамоа майдонга чиқишдан олдин рақибини ўрганади. Кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилади. "Қизилқум"ни ҳам ўйинини кўриб чиққандик. Рақиб ҳам бизни ўргангани табиий. Жасур Ҳасановни захирада қолиши унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. У тўққиз кун ичида учта учрашувда майдонга тушди. Ҳар бир учрашувда ротацияларни амалга оширмоқдамиз. Бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Нима ҳам дердим бу - футбол. Ваҳимага ҳожат йўқ.

Элёр Орифов қандай жароҳат олганини кўрмай қолдим. Барчасини тиббий кўрикдан ўтганидан кейин биламиз. Умид қиламанки, икки ҳафталарда сафга қайтади.

Трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтиришни истагандик. Лекин, тўғриси ҳозир қўл остимда ҳам кучли футболчилар жамланган. Шу таркибни сақлаб қолиб ёшларни жалб қиламиз.

Нима учун иккинчи рестартдан кейин натижаларимиз пасайиб кетди? Мажбурий танаффусда ўйин ритмини йўқотиб қўйдик деб ўйлайман. "Насаф"га мағлуб бўлдик, "Бунёдкор" билан 3:3 дуранг ўйнадик. Ўйидан-ўйинга кучайиб борамиз. Йигитларга яна бир бор раҳмат айтаман", - дейди Улуғбек Бақоев.



Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика