Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Улуғбек Бақоев: "Ўзбекистон Суперлигаси ОФК Кубогидан кучли деб ўйлайман" News

Улуғбек Бақоев: "Ўзбекистон Суперлигаси ОФК Кубогидан кучли деб ўйлайман"

Coca-Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди.




"Барчага хайрли кеч. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи таймда тўпни назорат қилишнинг уддасидан чиқдик ва гол урдик, иккинчи таймда эса 60 дақиқадан ўйин сифати ва тезлиги йўқолди. Фақатгина фидойилик ва ўйин интизомини кўрдик, йигитларга майдонда қилган меҳнатлари ва ғалабалари учун раҳмат айтаман, шунингдек жиззахлик мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. "Локомотив"га кейинги ўйинида омад тилайман", — деди матбуот анжумани аввалида "Сўғдиёна" устози. 


— Суперлигадаги уч ҳафталик танаффус жамоанинг фойдасига хизмат қилдими ёки зарарига?

— Ҳафтада 1-2 ўйин, умуман 5-6 кунда ўйин ўтказганда футболчи ва мураббийлар доим ишлашга вақт топишади. Бундай пауза эса яхши эмас. Ўртоқлик ўйинлари эса чемпионат эмас, унда бошқача кайфият ва барчаси ўзгача бўлади. Ҳафтада 1-2та ўйин ўтказиш эса жамоалар ва чемпионатга ҳам яхши деб ўйлайман. Терма жамоа ўйнади ва бунда уч ҳафталик танаффус юзага келди. Биз эса терма жамоанинг ўйинини томоша қилдик. Тимур Кападзе қўл остидаги ёшларимизга эса ғалаба қозонишларини ва бутун халқимизни хурсанд қилишларини тилаган ҳолда мухлислик қиламиз.


— Жамоа шундан сўнг ОФК Кубогида иштирок этиш учун Душанбега йўл олади. Шогирдларингизнинг жизмоний ҳолати, ўйин картинаси, умуман улардан қанчалик кўнглингиз тўлди?

— Жамоанинг жисмоний ҳолати қониқарли. У ерда ротация қиламиз, сабаби 8 кун ичида 3та ўйин, бу жуда қийин. Ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатига шубҳа қилмайман. Бундан ташқари, у ерда сунъий қоплама бўлади ва унинг сифати қандайлигини билмаймиз. Нафақат, "Сўғдиёна" клуби, балки Ўзбекистоннинг ҳам шарафини ҳимоя қиламиз. Шундай экан, жамоа, мураббийлар штаби, раҳбарият вазифани бажариш учун барча кучни ишга солади.


— Тасаввур қилайлик, ўзбек футболига Австралия футбол тизимини олиб кирсак. Лигадаги бирор-бир клубдан миллий жамоага 5 ёки 6 нафар футболчи чақирилса-ю, ўйинчилари чақирилмаган клубларнинг ўйинлари давом эттирилса... Сиз бундай тизимга қандай қарайсиз?

— Аввало, бу саволга менга таалуқли эмас. Фикримни билдирадиган бўлсам, мавсум бошида директорлар кенгаши ва барча клубларнинг техник директорларини йиғиб, буни муҳокама қилиш орқали амалга ошириш мумкин. Аммо, бирор бир клубда 3-4 нафар терма жамоаси футболчиси бўлса-ю, бошқасида ундай ўйинчи бўлмаса, бу бошқа жамоага устунликни тақдим этади. Шу нуқтаи назаридан ва адолат жиҳатдан олиб қарасак, бундай ўйинларни кўчириш керак. Бошқа ўйинларни эса ўтказса бўлади. Аммо, бошқа нарса ҳам бор. Миллий ва олимпия терма жамоалар ўйнаганда эътибор юқори бўлади. Чемпионатдаги ушбу ўйинлар камроқ мухлислар билан ўтади ва телевизор орқали камроқ кўрилади. Шундай экан, мавсум бошида айтганимдек йиғилиш қилиб, битта тўхтамга келиш керак. Бу футбол ассоциациясига ҳам, Ўзбекистон чемпионатидаги барча жамоаларга ҳам қулай бўлиши керак.


— ОФК Кубогининг даражаси юқорими ёки Ўзбекистон Суперлигасининг?

— Биз ОФК Кубогида олдин иштирок этмаганмиз. Бир-икки нафар мураббийдан ташқари биздан ҳеч ким унда иштирок этмаган. Аммо, буни вақт кўрсатади. Менимча, Ўзбекистон чемпионати кучлироқ.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика