Latest news

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Улуғбек Бақоев: "Менга бир нарса қизиқ, ҳурматли ҳакамлар нима учун голни бекор қилишди?" News

Улуғбек Бақоев: "Менга бир нарса қизиқ, ҳурматли ҳакамлар нима учун голни бекор қилишди?"

"Сўғдиёна" Суперлиганинг 12-турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди. Мазкур баҳсдан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев championat.asia сайти учун интервью берди.



Сайтимиз мухбирлари эса мураббийнинг фикрлари билан қизиқди.

"Маълумки, "Насаф" жуда кучли жамоа ҳисобланади. Бугун улар кучли эканликларини кўрсатишди. Қийин ўйин бўлиши кутилганди. Қизиқарли учрашув бўлди, икки жамоа дарвозаси олдида ҳам вазиятлар кўп яратилди. Ҳамма нималар бўлганини кўрди. Шу боис ниманидир изоҳлаш қийин. Фақат менга бир вазият қизиқ, ҳурматли ҳакамлар нима учун голни бекор қилди? Биз учун қизиқ. "Сўғдиёна" жамоасида 22 нафар футболчи бор. Улар очко олиш учун борларини беришмоқда, ёниб куйишмоқда. Оиласини боқиш учун ишламоқда. Лекин нима сабабдан голни бекор қилишди, тушунмадик. Бошқа нарса демайман. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Чемпионат давом этади. Энди танаффусга йўл оламиз",- дейди Бақоев.

- Мураббий сифатида ўз ўрнингизни топдингиз. Сизни футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам қандайлигизни ҳамма билади. Бугун кўп ҳиссиётга берилганингиз ҳакамларни хатоси билан боғлиқми ёки бошқа сабаби ҳам борми?
- Ўйин қизиқарли ва вазиятларга бой тарзда ўтди. Бизни стадионда, экран ортида кўплаб мухлислар томоша қилди. Фикримча баҳс тенгкурашлар остида ўтди. Футболда хато қилмасликнинг иложи йўқ. Ўйин пайтида ҳиссиётларингизни жиловлаш қийин бўлади. Йигитларга хоҳиш ва иштиёқ учун раҳмат айтаман. Умуман менда ҳеч кимга эътирозим йўқ.

- Трансферлар ойнаси вақтида "Сўғдиёна" таркибни кучайтиришни режалаштирганми?
- Кўрамиз. Ҳозир йигитларга дам берамиз. Кейин бу борада ўйлаб кўрамиз. Бир нечта вариантлар йўқ, дея олмайман.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика