Latest news

08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  1 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  4 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  42 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7

Улуғбек Бақоев: «Иртиш» совринли ўринлар учун курашади» News

Улуғбек Бақоев: «Иртиш» совринли ўринлар учун курашади»

Қозоғистон премьер-лигаси вакили, Павлодарнинг «Иртиш» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев Қозоғистон премьер-лигасининг 25 тур учрашувида «Актобе» дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Қозоғистон премьер-лигаси вакили, Павлодарнинг «Иртиш» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев Қозоғистон премьер-лигасининг 25 тур учрашувида «Актобе» дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

«Актобе»га қарши учрашув якунига етгач, «Vesti.kz» интернет-нашри мухбирлари ўзбекистонлик ҳужумчидан интервью олишди.

«Биз «Актобе»га қарши ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Ўйин биз учун қийин бўлишини билар эдик, аммо тезкор голлар уришга эришдик. Бу жамоамиз учун қўл келди. Футболчилар билан тезда ташаббусни ўз қўлимизга олишга эришдик ва ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал эта олдик», - дейди Бақоев.

«Актобе» футболчиларини тушуниш қийин эмас. Жамоа бундан уч кун олдин майдонга тушган ва қийин учрашувни ўтказган эди. Аммо, биз ҳам бугун ҳудди улардек шароитда эдик. Нима ҳам қила олардик - бу Футбол. Уларнинг ўз тақвими ва ўз режалари бор. Бизда ҳам ҳудди шундай. Дастлабки 6 ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида ҳали жуда муросасиз баҳслар ўтказилади», дея қўшимча қилди ўзбекистонлик ҳужумчи.

«Иртиш» ҳали совринли ўринлар учун курашни тўхтатгани йўқ. Жамоамиз албатта, мавсумда совринли ўринлар учун курашади», - дейди Бақоев.

Эслатиб ўтамиз, «Иртиш» сафида тўп сураётган Улуғбек Бақоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Миржалол Қосимов томонидан Иордания терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 плей-офф ўйинлари учун чақирув олган. Ўзбекистонлик ҳужумчи ҳорижда тўп сураётган бошқа легионерлар қаторида 2 сентябрь куни Тошкентда миллий терма жамоа йиғинига келиб қўшилади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика