Latest news

23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

Улуғбек Бақоев: "Ҳеч кимга рўза тутишни тақиқлай олмайман" News

Улуғбек Бақоев: "Ҳеч кимга рўза тутишни тақиқлай олмайман"

"Сўғдиёна" - "Машъал" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик, гол ўтказиб юборгач ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Пенальтидан гол ура олмадик, сўнгги сонияларда автогол қайд этдик ва икки очко йўқотдик. Лекин бу футбол, ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. 6та турда 12 очко тўпладик, бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

"Сўғдиёна" иккинчи таймда бироз кучсиз ўйнамоқда? Бу руҳий ҳолат билан боғлик. Йигитлар гол ўтказиб юборишдан қўрқиб ҳимояга кўпроқ аҳамият беришади. Бу ҳеч қандай тактика ёки бошқа нарса эмас. Ўтган турда Саҳоб Рашидов захирадан тушиб иккита гол уриши мумкин эди. Бугун ҳам иккинчи пенальтидан гол урганимизда ўйин натижаси умуман бошқача бўларди.

Ҳозир барча ўйинлар оғир ўтмоқда. Ҳар бир рақиб жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Бу мавсум ҳар бир очко олтинга тенг. "Сурхон" билан ўйинни эсланг, бизнинг дарвозамизга пенальтидан гол ура олишмаганди ва биз ғалаба тўпини киритиб ютиб кетгандик. Шу боис раҳбарият ва бошқалар буни тўғри тушунишларини истардим.

Мавсум эндигида бошланди. Таркибимизда бор футболчилар бошқаларга рақобат қилишларини истардим. Ёзда балки 1-2 янги футболчини таклиф қилармиз, балки умуман ҳеч кимни таклиф қилмасмиз.

Мен ҳеч кимга рўза тутиш ёки тутмасликни айта олмайман. Барча футболчилар катта инсонлар ва уларнинг ўзлари ҳал қилишади. Рамазон бир йилда бир ой давом этади, шу боис бунда муаммо кўрмаяпман.

Пенальти тепиш борасида икки футболчи номини эълон қиламиз. Ўйин пайтида Жасур Ҳасанов тепишга қарор қилишди ва у тепди.

Саҳоб Рашидов бугун нега тушмади? Жамоада 20 нафар футболчи бор. Ҳар бир футболчи майдонга тушишини хоҳлаймиз. Аммо захирадан 3 нафар футболчи тушади. Шундай экан барчага ўйнаш имкониятини берамиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика