Latest news

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  2 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  11 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Улуғбек Бақоев: "Футбол хатолар устига қурилади" News

Улуғбек Бақоев: "Футбол хатолар устига қурилади"

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Кубок ўйини бўлгани боис баҳс жанговар руҳда кечди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Аммо бу – футбол. Биринчи таймни мисол қилсак, бир нечта вазиятларимиз бўлди, бироқ улардан унумли фойдаланолмадик. Ўйлашимча, айрим футболчиларга маҳорат етишмади. Йигитларга ҳаракатлари учун миннатдорлик билдираман. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Баҳодир Насимов ва Умар Эшмуродов тўқнашувидан кейин ҳакам айбдорга қизил карточка бермади. "Сўғдиёна" бу бўйича шикоят ёзадими?

- Ҳакамларга баҳо берадиган қўмита бор. Ҳозир бунга изоҳ беришим қийин.

- "Сўғдиёна"га шижоат етишмади. Бу ҳаяжон билан боғлиқмиди?

- Эҳтимол, руҳий тарафдан шундай бўлгандир. Футбол хатолар устига қурилади. Унда ким кўп хато қилса, ўша ютқазади.

- Ўйинни бошқариб борган ҳакамлардан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳакамларга нисбатан эътирозим йўқ, чунки бу ўйин энди тарихга айланди. Фақат футболчиларга эътирозим бўлиши мумкин.

- "Сўғдиёна" – "Насаф" ва шу каби тўқнашувлар ўзбекистонлик мураббийларда тажриба ошишига хизмат қиладими?

- Ҳар бир футболчи бор эътиборини ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўйинга қаратса, учрашув қизғин кўриниш олади. Ҳеч ким майдонда мағлуб бўлгиси келмайди. Бугун шуни кўрдик, ҳар икки жамоа ютқазишни хоҳламади. Балки томошабоп ўтмагандир, лекин курашларга бой бўлди.

Rating: -46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика