Latest news

01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  18 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  1 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  26 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16

Улуғбек Бакаев: "Зерикарли учрашув гувоҳи бўлдик" News

Улуғбек Бакаев: "Зерикарли учрашув гувоҳи бўлдик"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдингиз. Психологик томондан ўйинчиларимизда тушиш бор. Баъзи вазиятларда хато қилиш керак бўлмаган жойда хато қилдик. Биз охирги ўринга тушиб қолганимиз учун шундай бўлмоқда. Йигитларда мағлубиятдан қўрқиш бор. Бугунги ўйиндан сўнг йигитлар ўзларига руҳий куч оладилар, деб ўйлайман. Тартибли ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. 

- Бугунги ўйин сценарийси "Бухоро" тузиб чиққан режа бўйича кетди, десак бўладими?

- Ҳа, аммо ўйинни тўлиқ оладиган бўлсак, жуда зерикарли учрашув гувоҳи бўлдик. Биз томондан тезкор ҳужумлар деярли бўлмади. Бу кўриниб турганди. Бироқ, тартибли ўйин кўрсатганимиздан хурсандман. Бугун биз мағлубиятга лойиқ эмасдик. Норхонов эса ўйин охирида бизга ғалаба тақдим этди. 

- Балки, бунга "Бунёдкор"га нимадир етишмагани сабаб бўлгандир?

- Бўлиши мумкин. Балки, уларда ҳам биз каби психологик тушиш ҳолати кузатилаётгандир. Бошқа жамоани муҳокама қила олмайман, албатта. Бошқа ўйинларга қараганда бугун рақиб ҳам бироз суст ўйнаган бўлиши мумкин. Шуниси аниқки, бугун натижа икки жамоа учун ҳам жуда муҳим эди.

- Норхонов ва Станисавлевич  ўйин тақдирини ҳал қилган голни ташкил қилишди. Нега уларни бошланғич таркибда майдонга туширмадингиз ёки улар "жокер" вафизасини ўташлари керакмиди?

- Бизда ўйинга маълум режа бор эди. Тажрибали футболчиларни ўйинни кучайтириш учун олиб қўйгандик, деса ҳам бўлади. Улар вазифани уддалашди. Ҳа, ҳаммаси ўз-ўзидан юз берди, аммо нима бўлганда ҳам бу режа омадли чиқди. 

- Сиз бошқараётган жамоаларда қанотлардан хавфли узатмалар кўришга ўрганиб қолгандик. "Бухоро"да эса бу нарса кам кузатилмоқда. Бунга сабаб нима?

- "Сўғдиёна"ни эсласак, биз бу жамоа билан тўрт йил бирга ишладик. Ўша пайтда биз йиғган ўйинчилар сиз айтган хафвли узатмаларни кўп амалга оширишарди. Ҳозир эса биз у даражадаги ўйинни кўрсата олмаймиз. Бизда қандай ўйинчилар бўлса, шундан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Ўйиндан ўйинга қўшишга ва натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун жуда ҳам хотиржам эдингиз. Одатда, сиз эҳтирос билан ўйинни ўтказардингиз. Бунга сабаб нима? Бугун "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонишингизга ишонч бормиди?

- Тўғри сездингиз. Нафақат ўйинчилар, балки мураббий ҳам эҳтиросларга беради. Мен бугун ўзимни бироз бошқача тутишга қарор қилдим. Шундай бўлса ҳам ёрдамчим орқали баъзи вазиятларда йигитларга кўрсатмалар бериб турдик. 

- Жамоанинг таркибидан қанчалик қониқмоқдасиз. Умуман ўн баллик шкалада жамоа ўйинига қандай баҳо қўйган бўлардингиз?

- Бугунги ўйинга келсак, 10 баллдан 5 балл қўйган бўлардим. Бугунгидек натижа ҳар доим ҳам бўлавермади. Машғулотлар жараёнида биз жуда яхши ишлаймиз, ҳаммасини тўғри бажарамиз. Ўйинга келганда эса йигитларимда психологик муаммолар кузатилади. Буларнинг барчаси ўйинчиларнинг даражаси ҳисобланади. Бундан ҳафа бўлиш керакмас, бу уларнинг даражаси. Ўсишга ҳаракат қилиш керак. Ёш футболчилар ўйиндан ўйинга очилиб боришмоқда. Бугун айнан улар жамоани тортишмоқда. Бунинг учун уларга алоҳида раҳмат.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика