Улуғбек Бакаев: "Учта янги ўйинчи билан келишиб қўйдик"
04 jun 2023 02:05
News
Улуғбек Бакаев: "Учта янги ўйинчи билан келишиб қўйдик"
Ўйин ҳақида
- Ўйин қизиқ бўлди. Вазиятлар ҳам кўп бўлди. Иккинчи бўлимда гол урдик, кейин ўтказиб юбордик. Минимум вазифа гуруҳдан чиқиш эди ва биз буни уддаладик. Чемпионатга тайёрланишда давом этамиз.
- "Бухоро" реализацияда оқсашда давом этмоқда. Буни тузатиш имкони борми ёки барчаси футболчиларнинг даражасига боғлиқми?
- Бугун кўрдингизки, зарбалар устун ва тўсинларга тегаверди. Энг муҳими ўсишга эришаётганимиз. Вазиятлар яратяпмиз ва ўйин картинаси пайдо бўла бошлади.
- Ёзда жамоага келадиган ўйинчиларни белгилаб олдингизми?
- Ҳа, учта янги ўйинчи билан келишиб қўйдик. Расмиятчилик қолди.
- Регламент бўйича фақат бешта ўйинчи олиб кела оласиз, тўғрими?
- Ҳа, регламент бўйича бешта. Бироқ, 20 ёшгача ўйинчиларни жамоага олиб келиш мумкин. Иккинчи даврагача барчаси аниқ бўлади.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments