Latest news

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Улуғбек Бакаев: "Ўғлим терма жамоага чақирилиши мумкинми? Барчада имконият бор" News

Улуғбек Бакаев: "Ўғлим терма жамоага чақирилиши мумкинми? Барчада имконият бор"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Беллашув қийин бўлишини билардик, чунки "Қўқон-1912" Суперлигага йўл олиш учун асосий даъвогарлардан бири саналади. Шу боис, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. 

Ўйин шуни кўрсатдики, иккала жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Дуранг ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо биз рақиб дарвозасини ишғол қилдик ва ҳимояда тартибли ўйин намойиш этдик. Йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклайман.

Биз Ғузорда гол уришимиз мумкин эди. Ўтказиб юборган вазиятларимиз ҳам бўлди. Бугун ҳам шундай ҳолат кузатилди. "Шўртан" ҳам, "Қўқон-1912" ҳам ўз тактик схемасида ўйнайди. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси, фалсафаси, қарашлари бор. Иккала рақибни солиштирганда, "Қўқон-1912" кўпроқ ёқди, улар юқори даражадаги жамоа. Ўйлайманки, улар ўз олдига қўйган мақсадига эришади.

Ўтган мавсум қуйи лигага тушиб кетдик. Бундан кўринадики, жамоамиз кучсиз эди. Жорий йил клуб раҳбарияти Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган. Ўйлайманки, ҳар бир ўйинга интизом билан ёндашиб, ҳар бир рақибни ҳурмат қилиб, фидойилик кўрсатиб, халқимиз, “Бухоро” мухлислари ва раҳбарият олдидаги вазифаларни уддалаймиз.

Ўғлим Ўзбекистон терма жамоасига чақирилиши мумкинми? Амир ҳозирда Беларусда ўйнайди. Терма жамоа сафига кириш учун ҳар кимда имконият бор. Барчаси фидойиликка, сабр-тоқатга, меҳнатга боғлиқ. Агар инсон ҳаракат қилса, меҳнатсевар ва сабрли бўлса, омад ҳамиша у томонда бўлади. Ҳар бир футболчи терма жамоада ўйнашни хоҳлайди, бироқ бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Энг муҳими, терма жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани уддалаган ҳолда жаҳон чемпионатига йўл олиши ҳисобланади", деди бухороликлар устози.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика