Latest news

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  23 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Улуғбек Бакаев: "Мақсадимиз - Суперлигада жон сақлаб қолиш" News

Улуғбек Бакаев: "Мақсадимиз - Суперлигада жон сақлаб қолиш"

"Бухоро" - "Қизилқум" ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Улуғбек Бакаев: "Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг жамоа тушкун руҳий ҳолатда эди. Сўнгги икки баҳсда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик. Бугунги учрашув учун йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ўйин аввалгиларидек чиройли бўлмасада, ғалабага эришдик. 3 кун аввал Кубок баҳсида иштирок этдик, жисмоний ҳолат бўйича рақиб устунроқ эди. Бўшашганимиз йўқ. Мақсадимиз - Суперлигада жон сақлаб қолиш".

- Станисавлевич ва Холтўраевларни алмаштирдингиз...

- Яқиндагина Кубок ўйинида иштирок этдик, Станисавлевичнинг жисмоний ҳолатида муаммо бўлгани учун унинг ўрнига Хумоюнни туширдик ва тўғри қилибмиз. Бу тактик ўзгартириш эди.

- Бугунги баҳсда иштирок этган йигитларингизга неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Ҳозир баҳо қўйиш... Бугун натижа муҳим. Чунки жамоа тушкун ҳолатда, сўнгги икки баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол қўйиб юборганди. Бугун дарвозамизни "қуруқ" сақлаб, ғалаба қозонишни мақсад қилгадик. Вазифа уддаланди.

- Икич ҳақида фикрингиз?

- Юқори даражали футболчилиги кўриниб турибди. Жамоа нолга ўйнадими, демак у яхши ҳаракат қилди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика