Latest news

12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  1 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  28 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  21 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6

Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади" News

Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги ўйин билан мавсумнинг иккинчи даврасига старт берилди. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, биринчи таймда гол уришимиз керак эди. Аммо қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Рақиб эса икки бор яхши вазиятга чиқиб иккита гол урди. Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади.


- Давралар оралиғида "Бухоро" сафига янги футболчилар келиб қўшилди. Шу ҳақда фикрингиз?

- Биринчи даврадаги ўйинимизни таҳлил қилган ҳолда янги футболчиларни таклиф этдик. Ҳужумни якунлаш ва ярим ҳимояда муаммоларимиз бор эди. Шу боис ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларни қўшиб олдик. Ўйлайманки, жамоамизга янги қўшилган футболчилар ҳали ўзларини кўрсатади. Биз ҳаммага вақт берамиз, лекин ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади.

- Табатадзе 12та ўйинда 1та гол урган экан. Бу сизни хавотирга солмайдими?

- Гол уриш бўйича омадсизлик кўп ҳужумчиларда учраб туради ва бунга нормал қараш керак. Балки Табатазденинг ўйин томонлама фойдаси тегар. У ҳимоячиларни чалғитиб, голни бошқа урса бунга ҳам розимиз. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак, аммо жамоа учун ўйнаш кераклигини ҳам ёддан чиқармайлик. Шу боис мен бу футболчини жамоамизга таклиф этаётганда статистикага унча қарамадим.



- Асосий муаммо ҳужум чизиғидами?

- Муаммолар бор, лекин айтганимдек гол уришимиз керак. Машғулотларда ҳамма яхши ишлаяпти. Ҳар бир ҳужумчимиз ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти.

- Футболчи пайтингизда жуда шиддат билан ўйнардингиз. Ҳозир жамоага шу нарса етишмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Менимча, бу футболчиларнинг психологияси билан боғлиқ бўлса керак. Жамоада ҳар хил футболчилар бўлади: кимдир агрессив, кимдир шовқинсиз, кимдир техникаси баланд, кимдир тез ва ҳоказо. Биз ҳар хил дунёқарашдаги футболчилардан жамоа тузишга ҳаракат қиламиз.

- Шоҳрўз Норхоновнинг кетиши ҳақида

- Норхонов жуда яхши футболчи, аммо фаолиятини бошқа ерда давом этиришга қарор қилди ва биз унинг қарорини ҳурмат қилдик. Унга омад тилаб қоламан, биз билан ишлагани учун эса раҳмат айтаман.



Rating: -1   

Comments

+5   
01 aug 23:00:24
rustam
Уже идет 3 год как ты мучаешься при создание коллектива! Врешь постоянно.
+3   
01 aug 23:21:58
1994 Nurafshon
Машгулотларга хамма яхши ишлаяптимиш агар ростан хам Сан яхши ишлаганингда бунака таркиб билан хозир кучли бешликда булардинг сан учун Узбек футболи хусусан Бухоро футболи уйинчок булди. Санга Аллохни узи инсоф берсин.
+3   
01 aug 23:09:30
Б Х
Тикандаям кутига тикди шу Бухорони
+2   
02 aug 09:23:38
"Булунгур"
Шуям тренерми
+2   
01 aug 23:17:16
Аббосхужа
Ҳар доим ҳам яхши ўйинчидан яхши мураббий чиқавермайди. Бақоев яққол мисол бунга. Бухоро ўйинчиларида тўпни назорат қилиш, бир-бирига тўғри пас бериш ва ҳужумни зарба билан якунлаш ишлари ноль. Фақат олдинга тепиб тўпни рақибга топшириш холос. Услуб бир хил бу Бақоев дегани сира бир янгилик киритолмадида ўйинга. ОКМК жуда яхши ўйнади, офарин йигитларига. Яхши ўйнаганни ҳам тан олиш керак, Бухорога келгуси ўйинларига фақат ва фақат омад тилайман.
+1   
02 aug 06:22:46
UZB-Абу-Даби
УЛУҒБЕК қачон сочн гелашн қўйасиз энди
+1   
02 aug 00:40:10
Umrzoq Ucell
Bakayevmi yoki Baqoyevmi nega oʻzbekcha qilib yozmayslar
+1   
01 aug 23:25:10
Адхамжон Низамов
Сентярбда яхши булиб кетади дейишяптику худо хохласа,деган Шохимардонлик бобойни видеоси буларди
   
04 aug 22:39:31
Baxtiyor Xamraev
Хайронман шунча маглубият лекин бирор бир чора курилмаяпти яна канча ютказиш мумкин Бухоро клуби яхширок мураббий олиб келишлариз учун ёки тепадагиларга екяптими жамоани доимий маглубияти? Етар балки шундогам команда чукиб булди боткокга олиб келинглар яхширок мураббий ривожлансин Бухоро футболихам
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика