Улуғбек Абдуллаев: “Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқмоқчимиз”
29 oct 2021 15:17
News
Улуғбек Абдуллаев: “Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқмоқчимиз”
- “Сурхон” билан баҳснинг биринчи бўлимида рақибдан анча устун эканимизни кўрсатдик. Барибир майдонда мезбон эканлимиз туфайли устунликни ўз томонидан ушлаб турдик, асосан, тўпни назорат қилиш ва рақиб дарвозасига хавф туғдирдик. Иккита голдан кейин жамоамиз бироз хушёрликни йўқотишидан сўнг “Сурхон”нинг устунлик қилишига имконият бердик. Бунинг натижасида рақибимиз гол уриб орадаги фарқни қисқартирди. Сўнгги дақиқаларгача ўйин қизиқарли кечди. Биз эса охиригача курашган ҳолда ғалабани ўз томонимизда сақлаб қолдик.
“Бунёдкор”нинг мақсади Ўзбекистон кубогида зафар қучган ҳолда халқаро майдонга йўлланма олиш ҳисобланади. Чемпионатда имкониятларимиз анча пасайиб кетди. Кубок орқали эса Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олишимиз мумкин. Дейлик, “Сурхон” билан баҳсда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш учун охиригача курашдик. Биласиз, ҳозирда кубокда ҳам кучли жамоалар тўпланишган. Эндиликда ярим финалда ҳам ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз ва ғалаба қозонмоқчимиз.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments