Latest news

14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  8 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   19 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3

Улкан орзулар оғушида News

Улкан орзулар оғушида

Бугунги кунда юртимизда футбол инфраструктураси анча ривожланди.
Шунга монанд равишда, жойларда фаолият юритаётган футбол мактабларида ҳам талантли ва маҳоратли ёш футболчилар таълим ва тарбия олишиб, етишиб чиқа бошлашди.

Биз сайтимиз орқали ана шундай ёш ва келажаги порлоқ ёш футболчилар ҳақида алоҳида саҳифа қилиб, улар ҳақида туркум мақолалар бериб боришни анчадан бўён ният қиламиз-у, аммо бунга ҳар доим ҳам имкониятимиз етавермайди. Шундай бўлсада, бу ишга бугун қўл урдик.

Афсуски, бизда ривожланган мамлакатлардагидек ёш футболчиларни танлаш ёки уларни бирон бир жамоага тавсия қилиш ишлари ҳали кўнгилдагидек йўлга қўйилмаган, балки бу иш ҳозирча ўзаро таниш-билишлик орқали амалга оширилади. Йўқ, биз буни танқид қилишдан йироқмиз. Албатта, келажакда бу иш ҳам бизда ривожланади, бунга асло шубҳа қилмаймиз. Биз бир нарсага қаттиқ ишонамизки, бизда ҳам талантлар ғиж-ғиж аммо шу талантларнинг ҳаммасида ҳам таниш-билишлар йўқ. Оқибатда шундай талантли ёшлар баъзан назардан четда қолиб, охир-оқибат футболдан бошқа соҳага ўтиб кетишга мажбур бўлишади. Ана шуниси жуда ачинарли ҳолат.

Биз қуйида бир ёш футболчи ҳақида қисқача ҳикоя қилмоқчимиз. Унинг орзулари жуда катта. Умид қиламизки, бу ёш футболчининг келажаги порлоқ ва албатта катта футболда ўзини кўрсатади. Зеро, орзуга айб йўқ.

Худойназаров Қобилбек, 1996 йил 24 январда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. Ўтган йил Муборакдаги “Машъал” футбол академиясини тамомлаган. Бўйи 1.73 м. Вазни 63 кг. Чап қанот химоячиси маҳоратини эгаллаган.

Ёш футболчи ўзи ҳақида шундай ҳикоя қилади: - “футболга қизиқишим 5 ёшимдан бошланган. Менда футболга меҳр ўйғонишида дадам сабабчи бўлганлар, у киши иложи бўлса, биронта футбол учрашувини ўтказиб юбормайдилар, шундан бўлса керак мени келажакда футболчи бўлишимни жуда ҳоҳлайдилар. Бу албатта болалигимдан менда футболга қизиқиш пайдо қилган. Маҳалламиздаги тенгдошларим билан футбол ўйнаш энг севган машғулотимга айланди. Ўшандан сўнг дадам мени “Хисор” стадионига олиб бордилар ва Ўктам Худойбердиев қўлларига топширдилар. Ўктам акадан анча нарсаларни ва дастлабки футбол сир-асрорларини ўргана бошладим. 2009 йили “Машъал” футбол клубининг етук мутахассислари кўригидан ўтиб, “Машал” футбол академиясига ўқишга қабул қилиндим. У  ерда мен ўз тенгдошларим қаторида ўз касбининг моҳир усталари бўлмиш мураббийлар қўлида футбол сирларини ўргана бошладим. “Машъал” футбол академиясида менга мураббийларим Ж.Ботиров, Ж.Саидов, В.Келдиев,  Э.Рапатов, Н.Шоимовлар футбол сирларини меҳр билан ўргатдилар. ўқиш жараёнида биз гуруҳимиз билан Қозоғистоннинг Қаратау шаҳрида, Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган футбол мусобақаларида иштирок этиб, фахрли I,II ўринларни эгаллаганмиз.

Энг яхши кўрган футболчим, “Барселона” клуби ҳимоячиси - Карлес Пуйол. Ўзимизнинг футболимизда ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган, “Насаф” жамоаси аъзоси – Шуҳрат Муҳаммадиевдир, мен уларга жуда ҳавас қиламан ва шундай футболчилардек бўлишга ҳаракат қиламан. Орзуим катта футболга кириш ва келажакда терма жамоамиз сафида она Ватаним шарафини ҳимоя қилсам, дейман”

Орзуга айб йўқ, дейдилар. Биз ҳам Қобилбекка “орзуларингиз амалга ошсин деймиз”, деймиз. Келгусида мамлакатимиз футбол майдонларида жавлон уриб, етакчи футболчилар сафида кўришни ният қилиб қоламиз.
 

Зиёдулла Сафаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика