Ули Хенесс яна "Бавария" президенти бўлади
02 oct 2016 15:50
News
Ули Хенесс яна "Бавария" президенти бўлади
"Бавария" собиқ президенти Ули Хенесс яна ушбу лавозимга қайтади.
Клуб директорлар кенгаши 64 ёшли Хенессни 25 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда президентлик учун ягона номзод сифатида рўйхатдан ўтказди.
2014 йил Мюнхен суди Хенессга солиқларни тўламагани учун 3 йил 6 ойга қамоқ жазоси тайинлаган эди. Шу йилнинг февраль ойида функционер муддатдан аввал озодликка чиқарилганди.
Link :
Source : AFP
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments