Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Ули Штилике: "Мураббий бўлганим туфайли одамларнинг ҳам гапини эшитаман" News

Ули Штилике: "Мураббий бўлганим туфайли одамларнинг ҳам гапини эшитаман"

Жанубий Корея ҳамда Сурия ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин, жанубий кореяликлар устози Ули Штилике билан матбуот-анжумани бўлиб ўтди.


Ули Штилике: "Олтита ўйиндан сўнг Сурия бунча очко (8) йиғади деб ҳеч ким ўйламаган эди. Бу сюрприз бўлди, аммо Суриянинг ҳозирги ҳолатига эътибор берсак, уларни мағлуб этиш осон эмас.

Ўйлашимча, Сурия сўнгги турдаги энг яхши жамоа бўлди. Биз сурияликлардан бор-йўғи 2 очко олдиндамиз ва уларни мағлуб этишимиз шарт.

Уйда ўйнаймиз ва муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. Аммо биз ҳимоядаги хатолар сонини минимумга етказишимиз керак. Мураббийлик вазифасида анчадан бери ишлайман ва аввал ҳам бундай ҳолатларга дуч келганман. Бироқ ҳозир фақат бу жамоа билан жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритиш ҳақида ўйлаяпман. Бу ишга киришсангиз, жавобгарликни бўйнингизга олишингиз керак, шу сабабли одамларнинг ҳам гапини эшитаман".

Ки Сон Ён: "Вазият яхши эмас, аммо бу биз билан содир бўлган энг ёмон воқеа эмас. Сурияни мағлуб этиб, вазиятни ўнглаш учун яхши имкониятга эгамиз. Терма жамоада мамлакатимизнинг энг яхши футболчилари ўйнайди ва бундай вақтда сиз энг зўр ўйинингизни кўрсатишингиз керак. Айни дамда биз яхши ўйинчи эканлигимизни исботлашимиз шарт. Аввалги баҳсда рақиб кучли бўлгани учун эмас, биз ўйин вақтида диққатимизни бир жойга тўплай олмаганимиз учун мағлуб бўлдик деб ўйлайман. 4 та ўйин қолди ва агар хатоларни такрорлайверсак бу ҳақиқатдан ҳам катта муаммога айланади".

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика