Latest news

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  21 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Ули Штилике: "Бугун ким ютқазса эртага уйга қайтишини билардик" News

Ули Штилике: "Бугун ким ютқазса эртага уйга қайтишини билардик"

Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ули Штилике иштирок этди.
"Бугун 120 дақиқа кураш кечди. Асосий мақсадимиз Австралияга қарши ўйинни кўрсатиш эди ва бунинг уддасидан чиқдик. Бугун ким ютқазса эртага уйга қайтишини билардик. Агар ярим финалга чиқа олмаганимизда мен ҳам, футболчилар ҳам катта босим остида қолишарди, лекин биз ғалаба қозониб босимни енга олдик.   

Биринчи таймда ўйинимиз чиқмади, лекин иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Қўшимча бўлимларда эса иккита гол уриб ғалаба қозондик", - дейди Ули Штилике.

Квак Тай Хви:
Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик, лекин биз охиригача ҳаракат қилдик ва ғалаба қозондик.

- Биринчи бўлимда нимага ўйин қовушмади?
Квак Тай Хви:
- Биринчи таймда чиндан ҳам хатолар бўлди, танаффусда мураббий тўғри кўрсатмаларни берди, ўзимизга келиб олиштимизни айтди. Кейин ўйинимиз қовушиб кетди. 

- Энг яхши футболчи деб топилганизга қандай қарайсиз?
- Футбол жамоавий ўйин, лекин ташкилотчилар мени топишди ва бундан хурсандман. Гол ўтказганимизда уйга қайтишимиз мумкин эди, шу боис мени танлашди деб ўйлайман.

- Охирги 20 дақиқада гол урилганини изоҳлаб берсангиз?
- Аввалги ўйинларда иккита ҳужумкор футболчимиз энг яхши деб топилганди. Демак ўйинимиз чакки эмас. Қайси дақиқада бўлмасин гол уришга ҳаракат қиламиз. Муҳими, ғалаба қозонсак бўлгани.

- Сон Хёнг Миннинг уйинини кандай бахолайсиз?
- У яхши ҳаракат қилди. Иккита гол урди, аммо кўп вазиятларда тўпни йўқотди. ЕЧЛда ўйнадйиган футболчи учун бундай ҳаракат ярашмайди. Ярим финалда янада яхши ўйнашини кутяпман.

- Ўзбекситон билан Авсни таккослай оласизми?
- Австралияда ҳужумда кучли, уларда кучли ижрочилар кўп хатто Тим Кейхил ҳам захирада қолиб кетиши мумкин. Лекин Ўзбекистон бизга қарши 120 дақиқа ўйнадими, демак улар ҳам кучли. Ўзбекистон 90 дақиқа яхши ҳаракат қилди, кейин эса ўйин биз томонга кўчди.

Ўзбекистон ҳимояга урғу берган ҳолда ўйнади. Қолаверса, уларда ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Тўғриси мен ўйин 120 дақиқа давом этади деб ўйламаган эдим. 

- Ярим финалда кимга қарши ўйнашни хоҳлайсиз?
- Мен математик эмасман, ким тушишинини ҳам билмайман. Эронми, Ироқми фарқи йўқ. Ким тушса ҳам ўйнайверамиз. Асосийси ютсак бўлгани.  


Хайрулла Холиқов
Мельбурн
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика