Уле-Гуннар Сульшер: "Рашфорднинг зарбаси худди Роналдуникидек"
03 jan 2019 14:05
News
Уле-Гуннар Сульшер: "Рашфорднинг зарбаси худди Роналдуникидек"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер "Ньюкасл"га қарши бўлиб ўтган АПЛнинг 21-тур учрашуви (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Тўртта ўйиндаги ғалабалардан хурсанд бўлишимиз керак. Ҳозирча ўйиндан гол ўтказиб юбормадик.
Биринчи бўлимда секинроқ ҳаракат қилдик, аммо умуман олганда баҳсни яхши назорат қилдик. Профессионалларча ўйнадик.
"Ньюкасл" - фантастик клуб. Улардан ҳужумкор ҳаракатлар кутгандик, аммо Виктор Линделёф ва Фил Жонс яхши ишлашди.
Маркус Рашфорднинг зарбаси худди Криштиану Роналдуникидек. Тўп ҳавода у томондан бу томонга айланди. Унинг голи менга ёқди.
Рашфорд бор-йўғи 21 ёшда, буни ёдда тутинг" - дейди Сульшер.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments