Latest news

23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  0 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0

Уларнинг жасоратлари унутилмайди News

Уларнинг жасоратлари унутилмайди

Инсон ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Бинобарин, уларнинг ҳаёти давомида амалга оширган ибратли ва хайрли ишлари, мардлик ва жасоратлари ҳеч қачон унутилмайди.

Бу азал-азалдан давом этиб келаётган миллий қадрият, урф-одатларимиз сирасига киради.

“GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Хоразм филиали томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мини футбол бўйича уюштирилган турнир юртимиз тинчлиги, элимиз осойишталиги йўлида мардлик ва жасорат кўрсатиб ўз жонини фидо қилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати марҳум ходимлари Сергей Давидов, Эрик Гаязов ва Сергей Нечипуренконинг порлоқ хотирасига бағишланди.

Филиалнинг Питнак шаҳридаги футбол майдонида уюштирилган мазкур мусобақада 10 та жамоа қатнашди. Муболаға эмас, ҳар бир учрашув қизиқарли ва байрамона кайфиятда ўтди. Турнир ғолиблигига “Ҳарбий қисм” жамоаси сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ҳазорасп тумани кенгаши футболчиларига насиб этди. Фахрли учинчи ўринни “GM O’zbekiston” АЖ Хоразм вилояти филиалининг “Khorezm Аutо” жамоаси қўлга киритди.

- Илк бор уюштирилган турниримиз барчада қизиқиш уйғотди, - дейди мусобақа бош ҳаками Отабек Артиков. – Унда кўплаб жамоалар қатнашиш истагини билдиришди. Турнирнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари юксак савияда ташкил этилди. Келгусида, мусобақани анъанага айлантириш ниятимиз бор. Зеро, “Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият”дир. Аминмизки, бундай мусобақалар ёш авлодни ватанимизга садоқатли, халқимизга меҳр-муҳаббатли ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, бунинг баробарида, ҳамюртларимизни тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишида хизмат қилади.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика