Latest news

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  14 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  11 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  19 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  5 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

Уларни ҳали сафдан чиқарманг News

Уларни ҳали сафдан чиқарманг

Хабарингиз бор, 4-5-6 март кунлари Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувлари ўтказилди.

Бунда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби сафарда "Ал Айн"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. Учрашувдаги ягона гол саудиялик машҳур футболчи Муҳаммад Ал Шлҳуб томонидан киритилди. 38 ёшли футболчи ўтган йил айтарли кўриниш бермаганди. Балки у фаолиятини тугатган бўлиши мумкин деганлар ҳам йўқ эмасди. Аммо бу футболчи ҳалиям яхши савияда ўйин намойиш этаётганини исботлади. 

 

Шарқ минтақасида кураш олиб бораётган Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" жамоаси эса ўз майдонида Хитойнинг "Бейжинг ФК" клубини 3:1 ҳисобида таслим этди. Бу ўйинда кўпчиликка яхши таниш бўлган Ли Донг Гук ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Қойил қолиш керак, 40 ёшли ҳужумчи ҳамон ўз ўрнини йўқотиб қўяётгани йўқ. Ли Донг Гукнинг ОЧЛдаги голлари сони жами 37тага етди ва шу билан Осиё чемпионлар лигаси йўлга қўйилганидан бери энг яхши тўпурарга айланиб олди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика