Latest news

20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  2 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  9

Улар миллионлардан воз кечишди... News

Улар миллионлардан воз кечишди...

Хабарингиз бор, бугунги кунда Хитой клублари кўплаб юлдуз футболчиларни катта маблағлар эвазига ўз сафларига қўшиб олмоқдалар.

Бизнинг рўйхатимиздан жой олган футболчи ва мураббийлар эса астрономик суммалардан воз кечган ҳолда, ҳозирча Чин ўлкасига боришга шошилмаяптилар...

Ўтган ҳафта Роналдунинг агенти Хитой клубларидан бири трансфер учун "Реал"га 300 миллион евро, футболчининг ўзи учун эса йилига 100 миллион евро маош таклиф қилаётганликлари ҳақида хабар пайдо бўлди. Бироқ, Роналду ушбу таклифга рад жавобини берди.


Ибрагимович учун эса ундан ҳам кўпроқ - 120 миллион евро маош таклиф қилинди. Бироқ, Златан у ерга боришга шошилмаяпти!


"Челси" асосий таркибида мунтазам майдонга туша олмаётган Сеск Фабрегасга ҳам Осиёдан чорловлар бўлди. Бироқ, испаниялик футболчи мардонавор тарзда 31 миллионлик таклифни рад этди.


Руни ҳақида ҳам шу гап. Футболчи МЮ асосий таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйди. Аммо, биз ҳам футболчининг ўзи каби Хитойга йўл олишига ҳали анча эрта деб ҳисоблаймиз :) Ҳафтасига 800 минг фунт маош эса икки йил ўтиб ҳам чиқиб қолиши мумкин!


Лука Модрич эса 20 миллионлик маошдан кўра "Реал"га бўлган муҳаббатини устун қўйди


Маркос Рохо МЮ томонидан трансферга қўйилганди. Аммо, унинг ўзи кетишни истамаяпти. Агар у ўша таклифга рози бўлганида бугунги кунда Халк, Оскар, Одил Аҳмедов каби футболчилар билан бир жамоада ўйнаш имкониятига эга бўларди :)


Ёзда Хитой жамоалари Эрнанес ва Манжукич учун яхшигина пул таклиф қилгандилар. Бироқ, томонлар якунда келишувга эриша олмадилар.


Испаниялик мураббий Висенте Дель Боскега эса 15 миллион евро маош таклиф қилишган. Бироқ, у пул учун бундай қарор қабул қилмаслигини маълум қилди.


Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Сэм Эллардайс ҳам нима учундир Хитойликлар таклиф қилган жуда-жуда катта пулларни олишни истамади :)


"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо эса Хитойга бориш учун ҳали ёшлик қилишини айтиб ўтди


sports.ru сайти асосида тайёрланди

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика