Latest news

16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   1 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  4 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  2 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  5 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  12 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  19 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  4 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  10 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8

Улар фаолиятини "ажойиб" йилда якунлашди. Баъзи футболчиларни кўриб ҳайрон бўлишингиз аниқ News

Улар фаолиятини "ажойиб" йилда якунлашди. Баъзи футболчиларни кўриб ҳайрон бўлишингиз аниқ

Жуда кучли футболчиларнинг яна бир гуруҳи бутсаларни "михга илиш"га қарор қилди.

2019/20 йилги мавсум якунланди ва биз анънага мувофиқ профессионал фаолиятини якунлаган футболчиларни ёдга оламиз.

Кимдир мавсум якунида кетишини аввалроқдан айтган бўлса, бошқалар кутилмаганда шундай қарорга келишди. Ишончимиз комилки, сиз рўйхатдаги баъзи ўйинчиларни аллақачон футболни "йиғиштирган" деб ўйлардингиз. 

Эътиборингизга 2020 йилнинг ўзига хос фотомақоласини тақдим этамиз. 

1 январь Давид Вилья "Виссел Кобе" билан Япония Кубогини қўлга киритди ва 38 ёшида нафақага кетди. Жаҳон ва Европа чемпиони, Чемпионлар Лигаси ғолиби, икки жамоа таркибида Испания чемпионати ғолиби ("Барселона", "Атлетико"), уч хил клуб таркибида Испания Кубоги эгаси ("Сарагоса", "Валенсия", "Барселона"), Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар (59 гол). Мақтанишга арзигулик фаолият.

 

18 апрель кунига Испания Кубоги финали белгиланганди – "Реал Сосьедад" Бильбаонинг "Атлетик" жамоасига қарши. Кўплаб киноларда бўлгани каби, бахтли якун учун Ариц Адурис ғалаба тўпини уриши, совринни боши узра кўтариб, Бильбаонинг чинакам қахрамони сифатида фаолиятини яунлаши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб ўйин номаълум муддатга қолдирилди (ҳали ҳам ўтказилгани йўқ), форвард эса рестартни кутиб ўтирмади. 

"Сизларни қаттиқ қучоқлаб, юракдан ташаккур ва хайр дейман – менинг чинакам мухлисларимга. Катта раҳмат!". 36 ёшли Штефан Лихтштайнер мухлислар билан шундай хайрлашди. Вақтида европа грандлари эътиборига тушиб, маълум вақт "Ювентус"да ҳаракат қилган футболчи 2019/20 йилги мавсумни "Аугсбург"да ўтказди.

Гарет Бэрри АПЛнинг мангу рекордини ўрнатиб кетди – 653 учрашув! Нега мангу дейсизми? Чунки унинг энг яқин тақибчиси Жеймс Милнернинг ҳисобида – бор йўғи 536!

Якунланган мавсумда Икер Касильяс бирор марта майдонга тушмади, лекин расман фаолиятини бир ой аввал якунлади. "Порту" олтин дублни қайд этди ва жамоа мухлислари испаниялик посбонга ҳам медаль топширилишини талаб қилишмоқда. Халқ меҳри ва ҳурмати деб шуни айтишса керак! 

Милан Барош охирги уч йилда дастлабки уч йилни ўтказган клубида эди. "Баник" мухлислари 38 ёшли форварднинг охирги ўйинида кўзларида ёш билан хайрлашишди.

Бу йигит 1996 йил (бундан 24 йил аввал) гол уриб юрарди, 2000 йиллар бошларида Бундеслига ғолибига айланганди, 2010 йилларда ЕЧЛ бош совринига эга чиқди, 2020 йилга келиб эса катта футбол билан хайрлашди. Фаолиятининг охирги саҳифасида Клаудио Писарро "Вердер"га Бундеслигада жон сақлаб қолиши учун ёрдам берди.

Даниэле де Росси фаолиятининг охирги даврини океан ортида ўтказишга қарор қилди. "Бока" сафида 5 ўйин, жароҳат – ва Даниэле футболчиликдан, мураббийликка ўтиш вақти келганини тушуниб етди.

Футбол ишқибозларига яхши таниш Эсекиэль Лавесси Хитойда нафақага чиқди. Фаолиятини якунлаши ҳақида 2019 ноябрь ойидаёқ айтган футболчи мамлакатдан коронавирус муаммоси юзага келишидан аввалроқ кетиб улгурганди.



Кўпчилик "Барселона"дан "Спортинг"га кўчиб ўтгандан кейин Жереми Матьени ҳисобдан чиқарган бўлса керак. Ана ўша трансфер амалга оширилганига ҳам уч йил бўлибди. Жароҳатлар французни ёзга келиб таслим бўлишга ва организмини ортиқ қийнамасликка кўндирди.

Марио Гомес "Штутгарт" билан 2007 йил Германия чемпионатида зафар қучганди, 2019/20 йилги мавсумда унинг 14 голи клубни Бундеслигага қайтарди. Марио чиройли нуқта қўйишга эришди!

2019 ёил ёзида Венсан Компани "Андерлехт"га қайтди ва ўйновчи мураббий лавозимига тайинланди, аммо Бельгиянинг энг номдор клуби ишлари юришмади. 18 августдан Компани – жамоанинг бош мураббийи, "ўйновчи" қўшимчаси энди шарт эмас.


2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Бенедикт Хёведес Москванинг "Локомотиви"да икки мавсумни ўтказди, жароҳатлар сабаб анча қийналди ва 32 ёшида барчасини йиғиштиришга қарор қилди.

Ўша мундиалда Бенидикт билан елкама-елка ҳаракат қилган Германиянинг бошқа бир ўғлонининг "масаласи" "Спартак"да ярим йилда ҳал бўлди. Катта умидларни оқлай олмаган ва ўз потенциалини охиргача очиб беролмаган Андре Шюррле фаолиятини 29 ёшда якунлади. 

Аммо яхши янгилик ҳам бор, бонус сифатида футболни соғинган ушбу футболчини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Янги мавсум бизни зериктириб қўймаслигига умид қиламиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика