Latest news

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  0 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  1 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  4 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   10 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  21 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Улар 16та эди, 8та қолишди News

Улар 16та эди, 8та қолишди

Кеча бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг ОЧЛ чорак финалга чиққан барча жамоалар маълум бўлди.

Шундай қилиб Ғарб минтақасидан тўртта, Шарқ минтақасидан ҳам тўртта клуб чорак финалга йўл олди. 23 май куни чорак финал баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бизни хурсанд қилган жиҳати, ҳамюртимиз Сервер Жепаров ўйнаётган Эроннинг "Истиқлол" клуби ҳам чорак финалда ўйнайди. Хафа қилган томони эса Одил Аҳмедовнинг жамоаси "Шанхай СИПГ" ўз иштирокини 1/8 финалда тўхтатди. Маълумки, бу жамоа ўтган йил ярим финалгача борганди.

Чорак финалга йўл олган клублардан "Персеполис" билан "Тианжин Куанжиан" меҳмонда урилган гол туфайли ижобий натижа қайд этди. Эътиборлиси, чорак финалга Қатар ва Эрондан иккитадан клуб йўл олди. Саудия ва БАА клубларидан ҳеч ким қолмади. Ўзбекистон эса ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ тугатиб бўлганди.

Шарқ минтақасида чорак финалда ўйнайдиган жамоалар орасида Жанубий Кореядан иккита клуб бор. Шунингдек, Хитой ва Япониядан биттадан жамоа бўлади.

Қуйида мусобақанинг 1/8 финалида иккала ўйин натижасига кўра қайд этилган ҳисобларни келтириб ўтамиз.    

"Ал Садд" - "Ал Аҳли" 4:3
"Персеполис" - "Ал Жазира" 4:4 ("Персеполис" меҳмонда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди)
"Истиқлол" - "Зоб Аҳан" 3:2
"Ал Дуҳайл" - "Ал Айн" 8:3

"Чонбук Хюндай" - "Бурирам Юнайтед" 4:3
"Тианжин Куанжиан" - "Гуангжу Эвергранд" 2:2 ("Тианжин" меҳмонда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди)
"Сувон Самсунг" - "Ульсан Хюндай" 3:1
"Кашима Антлерс" - "Шанхай СИПГ" 4:3

ОЧЛ-2018. Чорак финалда ўйнайдиган жамоалар

Ғарб минтақаси
"Ал Дуҳайл" (Қатар)
"Ал Садд" (Қатар)
"Истиқлол" (Эрон)
"Персеполис" (Эрон)

Шарқ минтақаси
"Чонбук Хюндай" (Ж.Корея)
"Тианжин Куанжиан" (Хитой)
"Сувон Самсунг" (Ж.Корея)
"Кашима Антлерс" (Япония)

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика