Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди
17 jul 17:26
News
Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди
Тожикистонда ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган жамоа параллел равишда селекция ишларини ҳам олиб боряпти.
"Жамоамизнинг мураббийлар штабига украиналик Николай Тишенко қўшилди. У аналитик мутахассис сифатида фаолият олиб боради.
1987 йилнинг 12 декабрь санасида таваллуд топган Николай Витальевич 2023 ва 2024 йилги мавсумларда чемпионатимизда, Муборакнинг "Машъал" жамоасида ҳам ишлаган.
Умуман олганда, Тишенко бунга қадар "Агродим" (Украина), "Еднисть" (Укриана), "Рига" (Латвия), "Машъал" ва "Мурас Юнайтед" (Қирғизистон) клубларида фаолият олиб борган", – дейилади хабарда.
Аввалроқ "Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олгани маълум қилинган эди.
Link :
Source : "Андижон" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments