Latest news

23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  30 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  10 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  80 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  30 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0

Украина Россия тўғрисидаги қарор сабабли УЕФАга бойкот эълон қилди News

Украина Россия тўғрисидаги қарор сабабли УЕФАга бойкот эълон қилди

УEФА Россиянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоаларини Европа мусобақаларига қайтариш режасини эълон қилганидан кейин Украина Россия терма жамоалари иштирокидаги турнирларда иштирок этмаслигини маълум қилди.

Украина футбол ассоциацияси (УФА) ўз баёнотида УEФАни қарорини қайта кўриб чиқишга, бошқа мамлакатларни эса Россия жамоаларига қарши ўйнамасликка чақирди.

УEФА 2022 йилнинг февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Россиянинг барча жамоалари ташкилот мусобақаларида иштирок этишни тўхтатиб қўйишга қарор қилди. Аммо сешанба куни УEФА "болалар жавобгарлиги фақат катталар зиммасига тушадиган ҳаракатлар учун жазоланмаслиги керак" дея Россиянинг 17 ёшгача бўлган жамоалари "ушбу мавсум давомида" УEФА мусобақаларига қайта киритилишини маълум қилди.

"УФА УEФАнинг Россия Федерацияси U-17 терма жамоаларини халқаро мусобақаларга қайтариш ҳақидаги бугунги қарорини кескин қоралайди”, — дейилади УФА хабарида. "УФА биз Россия жамоалари иштирокидаги ҳеч қандай мусобақада қатнашмаслигимизни тасдиқлайди ва УEФАга аъзо бошқа ассоциацияларга Россия Федерацияси жамоалари иштирокида эҳтимолий ўйинларни, улар қабул қилинган тақдирда, бойкот қилишга чақиради".

Унда айтилишича, “Россия Федерацияси томонидан Украинага қарши олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар шароитида Россия жамоаларининг мусобақаларга қайтиши асоссиз ва бу Россиянинг агрессив сиёсатига зид эмас”.

Англия футбол ассоциацияси УEФАнинг қарорига муносабат билдирган ҳолда, мамлакат ёшлар терма жамоалари Россияга қарши ўйнамаслигини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги Европа чемпионатининг финал босқичи келаси йили Кипрда, аёллар ўртасидаги мусобақа эса Швецияда бўлиб ўтади.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика