Latest news

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Уилсон Раж Перумал ҳақида кино олган, эртага "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувига борадиган россиялик видео блогер билан суҳбат News

Уилсон Раж Перумал ҳақида кино олган, эртага "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувига борадиган россиялик видео блогер билан суҳбат

Яқинда сайтимизда Уилсон Раж Перумал билан бўлган интервью жойлаштирилди.

Ушбу видеони суратга олган россиялик видео блогер Алексей Смольянинов юртимизга учиб келди. Youtube.com'даги "Невиданный футбол" канали эгаси "Ёввойи Осиё" ("Дикая Азия") дастури доирасида Ўзбекистон футболи ҳақида кино олмоқда. Биз фурсатдан фойдаланиб Алексей билан суҳбатлашдик.


- Алексей юртимизга хуш келибсиз. Тассуротларингиз қандай? Биринчи кун қандай ўтди?

- Биринчи бор Ўзбекистонга келдим. Таасуротларим фақатгина ижобий. Бугун эрталабдан кечгача Тошкентда тасвирга олиш ишлари банд бўлдик. Бугун "Пахтакор" клубининг машғулотларида бўлдик, бундан ташқари афсонавий Биродар Абдураимов билан "Пахтакор" тарихи ҳақида кичик интервью ўтказдик. 6 март куни Наманганга борамиз ва "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувини тасвирга оламиз, 7 март куни Тошкентга қайтиб "Бунёдкор" - "Машъал" учрашувида бўламиз ва ниҳоят 8 март куни "Пахтакор" - "Бухоро" ўйнида.  



- Лойиҳангиз ҳақида гапириб беринг.

- Лойиҳанинг мақсади барчага маълум бўлган чемпионат ва клублар ҳақида эмас балки уларнинг остидагиларни ёритиш. Криштиану, Месси, "Барселона" ёки "Арсенал"ни эмас балки Жанубий Корея, Ўзбекистон ёки масалан Малайзия клублари ҳақида кўпроқ маълумот беришни истайман. Осиё мен учун жуда ҳам қизиқ қитъа. Бу ерда ўзининг чемпионлар лигаси бор, ўз клублари бор. Шу боис ўтган йил Осиё қитъаси бўйлаб турне қилишни режалаштирдик ва 2020 йил февраль ойидан "Ёввойи Осиё" (Дикая Азия) дастурини Жанубий Кореядан бошладик.

- Нима учун айнан Ўзбекистон?

- Ушбу лойиҳа доирасида Собиқ Иттифоқнинг қайсидир давлатига боришим керак эди. Менимча Россиядаги инсонларга бу ердаги футбол қизиқ бўлса керак. Украина ва Беларусь Россиянинг ёнида, барчасини биламиз. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳақида эса у қадар эмас. Ўзбекистон футболида содир бўлаётган ўзгаришлар ҳақида лойиҳам орқали маълумот беришни хоҳладим. 2021 йилдан юртингизда букмекерлик фаолияти қонунийлаштирилиши ҳақида ўқидим, бу ҳам ривожланиш сари ташланган қадамлардан бири.



- Championat.asia сайти сизга айнан нимада ёрдам бермоқда?

- Кўп нарсада. Масалан, видео материаллар, футболчилар ва жамоалар билан алоқалар, аккредитация ва ўзбек футболидаги машҳур инсонлар билан интервью ташкил этишда ёрдам беради. Championat.asia сайти деярли барча нарсада менга ёрдам бермоқда ва бунинг учун сайт ходимларига миннатдорчилик билдираман.

- Анча олдин сизнинг каналингизда Уилсон Раж Перумал билан рус тилидаги интервью чиққан эди. Championat.asia сайтининг ютубдаги каналида эса ўзбек тилида тақдим этилди. Кўплаб ўқувчилар буни шунчаки ўғрилик деб ҳисоблашди. Бунга ўзингиз ойдинлик киритсангиз.

- Менга ҳам бу борада кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Аммо бундай эмас. Бу ролик championat.asia томонидан менинг розилигим билан жойлаштирилган. Бизнинг championat.asia сайти билан расмий ҳамкорлигимиз бор. "Ёввойи Осиё" дастуридаги барча видеолар менинг каналимда рус тилида, championat.asia'нинг ютубдаги каналида ўзбек тилида тақдим этиб борилади.




- Ўзбекистонда шаҳарлар ва клублар кўп. Нима учун айнан "Навбаҳор"ни танладингиз?

- Сабаби "Навбаҳор" мен учун халқ жамоаси. Унинг мухлислари жуда кўплигини билдим. "Навбаҳор"ни Владикавказнинг "Алания" клубига ўхшатдим. 90-йилларда "Алания" стадиони тўлиб тошарди ва мухлислар жамоани фақат олға бошлашарди. Бу жамоада ўзбекистонлик Миржалол Қосимов ўйнаганини ҳам биламан.

- Коронавирус сизнинг "Ёввойи Осиё" дастурингизга таъсир қилгани ҳақида эшитдик...

- Ҳа, таъсир қилди. Дастлабки икки қисмни Хитойда тасвирга олмоқчи эдим. 7 февраль куни Пекинга учишим керак эди. Учишга 4 кун қолганида Россиядан Хитойга рейслар бекор қилинганини билдим. Хитойдаги иккита Осиё чемпионлар лигаси ўйинига кирмоқчи эдим. Бу ўйинлар ҳам кейинга қолдирилди. Хитойда "Бейжинг Гоан" ва "Гуанчжоу Эвергранд" клублари ҳақида материал тайёрламоқчи эдим. Яна "Шанхай СИПГ" ҳақида ҳам. Агар барчаси яхши бўлса ёзда Хитойга бораман.



- Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик футболчи бор. Нима учун фақат Рустам Ашурматов билан интервью қилдингиз?

- Сабаби Икром Алибоев билан телефон орқали ёзишганимда "Сеул" клуби матбуот хизматига мурожаат қилишимни сўради. Клубга мурожаат қилдим, афсуски улардан ҳеч қандай жавоб келмади. Рустам Ашурматов билан барчаси осон бўлди, унга ёздим ва рози бўлди. Қолган икки легионер эса эндигина Кореяга келди, шу боис ҳозирча улардан интервью олиш тўғри эмас деб ҳисобладим.


Алишер Холматов суҳбатлашди

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика