Latest news

19:00"Камп Ноу"ни таъмирлаётган компания норасмий ишчилардан фойдалангани учун жаримага тортилди  1 18:32Пирс Морган: "Арсенал" "Бавария"ни мажақлаб ташлади — бутун Европа ларзага келмоқда"  4 18:04ЎФА Мўғулистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради  12 17:42Франк: "Бу футболчи "Олтин тўп"нинг кейинги соҳиби бўлади"  0 17:14"Сўғдиёна" футболчиси Корея клубига ўтишга яқин  5 16:47Энрике: "ПСЖ "Тоттенхэм"га қарши ўйинда характер кўрсатди"  0 16:21Саудия Арабистони стадионлар қурилиши учун қарз беради  1 15:55Италиялик ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиши мумкин  8 15:28Манба: ОКМК ярим ҳимоячиси "Насаф"га ўтмоқда  8 15:08"Андижон" яна дуранг ўйнаган ОЧЛ 2 ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:40Витиньяга аталган оқшом, Мбаппедан покер, "Интер"нинг илк мағлубияти ва "Спортинг" ТОП-8да  0 14:21"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади  44 13:53Мадуэке: "Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади"  0 13:26"Барселона" ҳимоячиси келажагини жамоага бағишлашга тайёр  3 12:58Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"  21

Уилфрид Заа: “Осиё турнеси мен учун янги тажриба” News

Уилфрид Заа: “Осиё турнеси мен учун янги тажриба”

Уилфрид Заа жамоасининг расмий сайтига берган интервюсида “Манчестер Юнайтед”даги биринчи кунлари ва бошқалар ҳақида гапириб берди.
-   Сени жамоадаги энг биринчи кунинг қандай бўлган?
-   Мен шунчаки кийиниш хонасидаги шкафимни олдида тўхтадим ва атрофни кузата бошладим. Ўша пайтда кийиниш хонасида ажойиб муҳит ҳукм сурарди сабаби бу ерда ҳамма ҳазил қилар эди. Бошида озгина жаҳлим чиққанди кейин ўрганиб кетдим.

-   Англия ёшлар терма жамосига чақиришганлиги сабабли сен жамоага қолганлардан кеч қўшилдинг. Сени турнега олишганига фикринг қандай?

-   Мен бундан жуда хурсанд бўлдим. Мен мураббийларда яхши таассурот қолдиришни хоҳлайман. Шунинг учун ҳам бундай саргузаштларга бутун жамоа бўлиб бориш жуда ёқимли.

-   Турнедан нималарни кутяпсан?

-   Бу мен учун янги тажриба сабаби мен олдин бундай турнеларда ҳеч қачон бўлмаганман. Мен бундан ҳақиқатдан кўп нарса кутяпман.

-   Сен жамоанинг янги ҳамкори бўлган “Аерофлот”нинг тақдимотида қатнашдинг. Таассуротларинг қандай?

-   Мен ҳеч  қачон бундай тақдимотларда қатнашмаганман шунинг учун бу менга янгилик. Лекин у ер менга ёқди.

-   Ўйинчилар сени қандай қабул қилишди?

-   Ҳар бири келиб мен билан танишди ва мен билан танишишни ҳеч ким инкор қилмади. Менга жуда ҳам илиқ муносабатда бўлишди.

-   Сен аллақачон машғулотларда ўзинг топган трюкни синаб кўргандирсан?

-   Ҳозирча менда бундай имконият бўлмади (кулади). Бунга шунчаки тўғри келадиган вазият бўлмади, лекин мен буни келажакда намойиш қиламан.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика