Latest news

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

УФФ ВА ПФЛ кўмагида янги лига ташкил этилмоқда News

УФФ ВА ПФЛ кўмагида янги лига ташкил этилмоқда

Ўзини киберфутболда синаб кўрмоқчи бўлганлар ва бу борада ўзини кучли деб ҳисоблайдиганлар учун ажойиб янгилик.

Ўзбекистон футбол федерацияси (УФФ) ҳамда Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) кўмагида киберфутбол бўйича Профессионал киберфутбол лигаси (ПКФЛ) ташкил этилмоқда. Бу лига Ўзбекистон тарихида янги форматдаги илк чемпионат бўлиб, PS4 (PlayStation 4) бўйича FIFA17 ўйинида 18 ёш ва ундан катта бўлган мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қатнашиши мумкин. Бу турнирда 2 та лига ташкил этилади. Олий лига ва биринчи лига.


Бу лигаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун саралаш баҳсларида қатнашиш керак. Саралаш икки босқичдан иборат бўлади: Вилоятлараро ва Республика Гранд финали. Вилоятлардаги саралашларда ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олишади. Гранд финалда кучли 16 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 32 таликка кирган қолган 16 иштирокчи эса биринчи лига иштирокчисига айланади.

Ушбу турнирга футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган клублар раҳбариятларини ҳам таклиф этамиз. Ҳар бир клуб бир киберфутболчини танлаши мумкин. Ўша ўйинчи ПФКЛда жамоа номидан иштирок этади ва ҳар бир ўйинни клуб формасида ўйнайди. 




Лойиҳа УФФ ва ПФЛ расмий қўллаб-қувватлаши асосида "Virtual Football" компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.


Саралаш баҳслари сентябрь ойида бошланади. Олий лига ва биринчи лига ўйинларига октябрь ойида старт берилади.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.


Мурожаат учун телефонлар: +998 71 245-52-92

                                                  +998 94 606-73-33

                                                  +998 90 168-52-91

Мусобақа ucff.uz сайти орқали батафсил ёритилиб борилади.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика