Latest news

13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  2 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8

РПЛ. Остон Ўрунов 90 дақиқа ўйнаган баҳсда "Уфа" "Динамо"га мағлуб бўлди News

РПЛ. Остон Ўрунов 90 дақиқа ўйнаган баҳсда "Уфа" "Динамо"га мағлуб бўлди

"Уфа" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 29-тур учрашуви якунланди.

FC Ufa

Premier League . Round 29

16/07/2020, 21:00

1
:
0
Finished

Dinamo Moscow

Joaozinho - 79'

Stadium: Neftyanik Stadium

45'
90'
55'  Danila Emeljanov
72'  Pavel Alikin
76'  Olivier Thill (Andres Vombergar)
46'  Dmitriy Skopintsev (Vladislav Karapuzov)
46'  Oscar Hiljemark (Igor Shkolik)
61'  Kirill Panchenko (Clinton N'Jie)
70'  Nikolai Komlichenko (Vyacheslav Grulev)
79'  Joaozinho
82'  Sylvester Igboun (Charles Kabore)


Уфа – Динамо 0:1

Голар: 0:1 – 79, пенальти Жоаозиньо.
Уфа – Чернов, Круговой, Сухов, Табидзе, Аликин, Урунов, Голубев, Тилль (Вомбергар, 76), Безденежних, Емельянов, Бизяк.
Динамо – Шунин, Ордец, Морозов, Скопинцев (Карапузов, 46), Рыков, Жоаозиньо, Нойштедтер, Хильемарк (Школик, 46), Игбоун (Каборе, 82), Комличенко (Грулев, 70), Панченко (Н`Жи, 61).
Огоҳлантиришлар:
Емельянов (55), Аликин (72).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. ВАРдагилар бош ҳакамга мурожаат қилиб, "Уфа" дарвозаси олдида пенальти бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар беришди, бироқ узоқ кутишдан сўнг қоидабузарлик йўқлиги қайд этилди.

90. Баҳс асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Уфа" кетма-кет бурчак зарбаларига эга бўляпти, бироқ бундан наф чиқара олишмаяпти.

83. Жорий мавсум пенальтидан гол уриш бўйича "Динамо" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бугун "Уфа" меҳмони бўлаётган москваликлар бу мавсум 8та пенальти тепишибди, биринчи ўринни "Зенит" эгаллаб турибди.

81. "Уфа" бурчак зарбасини амалга оширди, аммо стандарт вазият ҳудди аввалгиларидек фойдасиз якун топди.

79. ГОЛ! Жоазиньо пенальтидан ҳисобни очди, 0:1.

78. "Динамо" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди.

75. Статистика
Зарбалар: 4-10

Аниқ зарбалар: 2-3

69. Яна бир марта "сувли танаффус" эълон қилинди.

65. Зарбааа! "Динамо" футболчиси Школик "Уфа" дарвозаси томон кучли зарба берди, бироқ тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

53. Остон Ўрунов бошлаб берган тезкор қарши ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

52. "Уфа" жарима майдончаси ичида тўп мезбон жамоа футболчисининг қўлига тегди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтмоқда, Ўрунов чимга қадам қўйишдан аввал қўлиниб очиб, дуо қилиб қўйди.

ТАНАФФУС

45. "Динамо"нинг биринчи бўлим охиридаги ҳужуми Игбоуннинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

42. Сўнгги 5 дақиқа ичида мезбонлар рақиб дарвозаси олдида кўпроқ ҳужум уюштирди, аммо улар зарбасиз якун топди.

35. Остоннинг навбатдаги юриши марказда тўхтади, рақиб футболчиси тўпни аутга чиқариб юборди.

33. Остон Ўрунов марказдаги тўп учун курашда ғолиб бўлди ва тезда ҳужумга ўтди. Унинг ҳаракатларидан сўнг тўп жамоадошига тушди, бироқ "Динамо" посбони зарбани қайтарди.

27. Ўруновнинг ҳаракатлари "Манчестер Юнайтед"даги ёш Криштиану Роналдуни эслатиб юбормоқда.

22. Футболчилар томоғини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

15. Остон Ўрунов чап қанотда жамоадошидан тўпни қабул қилди ва узига тўғирлаб, дарвозага зарба берди. Ўруновнинг тўпни "эгарлаши" чиройли чиқди, аммо зарба ҳақида бундай деб бўлмайди. Ноаниқ.

14. Учрашувда томонларнинг кучи тенгдек кўринмоқда.

9. Остон марказга яқин ҳудудда тўпга эга чиқди ва ажойиб финтлар билан рақибни алдаб, пас беришга уринди. Аммо унинг ҳаракатлари бесамар якунланди ва тўп йўқотилди.

5. Зарбааа! Панченко "Уфа" дарвозасига кучли зарба берди, Чернов тўпни бир амаллаб қайтарди, аммо бир неча сония олдин офсайдни англатувчи хуштак чалинган эди.

1. Учрашув бошланди.

"Уфа" - "Динамо" LIVE

Уфа – Чернов, Круговой, Сухов, Табидзе, Аликин, Ўрунов, Голубев, Тилль, Безденежних, Емельянов, Бизяк.
Динамо – Шунин, Ордец, Морозов, Скопинцев, Рыков, Жоаозиньо, Нойштедтер, Хильемарк, Игбоун, Комличенко, Панченко.
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика