Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  8 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит" News

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит"

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Уэйн Руни Англия термасининг Италияга қарши кечадиган Евро-2020 финали олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Рунининг фикрича, англияликлар ўзларининг асосий устунлиги – тезликдан фойдаланишлари керак. Айниқса, Италия терма жамоасининг марказий ҳимоячилари жуфтлигининг ёшини биргаликда ҳисоблаганда, тахминан 70 ёш бўлса. 

"Ўйлашимча, биз фаворитмиз. Англияда етарлича маҳорат бор ва футболчиларнинг руҳий ҳолати билан ҳаммаси жойида. 

Фақат мен уларни ўйинни секинлаштиришга уринадиган Италиянинг қармоқларига тушмасликлари бўйича огоҳлантирган бўлардим.

Гаретнинг ўрнида бўлганимда, футболчиларга тўп билан тезкор муомала қилишларини, юқори темпни сақлаб, италияликларни чарчатиш кераклигини айтардим.

2014 йилда Уругвай бизни шундай ўйнашга мажбур қилиб, чарчатган, аммо ҳозирги Англия терма жамоаси кўпроқ кўча характерига эга.

Леонардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллини — ажойиб футболчилар, аммо энг тезкор эмас. Ишонаманки, Гарет ва Стив Холанд Альваро Моратанинг ярим финалда Италияга урган голини эслашади. Ўша гол кўрсатдики, агар сиз тез ҳаракат қилсангиз, ушбу ажойиб марказий ҳимоячиларни ноқулай ҳолатга келтириш мумкин. 

"Агар Англия Рахим Стерлингни қулай вазиятга чиқара олса, Харри Кейн ва бошқа футболчилар ўз позицияларида тезкорликни намойиш этишса, Кьеллини ва Бонуччига осон бўлмайди", – деди Руни.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика