Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Уэйн Руни жаҳон чемпионатига боришдан аввал руҳшунос қабулида бўлади News

Уэйн Руни жаҳон чемпионатига боришдан аввал руҳшунос қабулида бўлади

Уэйн Руни ўз ўйинини яхшилаш мақсадида, Бразилияда бўлиб ўтадиган 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳслари арафасида руҳшунос (психолог) хизматидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Футболчи саккиз учрашувдан бери давом этаётган ўзининг голсиз сериясига барҳам бериш ниятида. Футболчи Португалияда ташкил этиладиган машғулотларни якунлаганидан сўнг, миллий терма жамоа руҳшуноси қабулига боради.

«Мен руҳшунос билан гаплашиб кўрмоқчиман, кўрамиз, бундан қандай наф чиқаркан. Авваллари ҳеч қачон бундай ишга қўл урмаганман, лекин бундан зарар кўрмаслигим аниқ. Мен яна аввалги савиямда ўйин кўрсата олишимни исботлашни хоҳлайман. 2018 йилга бориб ёшим катталашиб қолади, шунинг учун бу мен учун сўнгги энг катта мусобақадир», – деди Руни.

Шунингдек, футболчи Бразилияда бўлиб ўтадиган мусобақага ўз жисмоний ҳолатини анча яхшилаб олган ҳолда боришга ишонч билдирди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳслари 12 июндан 13 июлга қадар давом этади. Англия терма жамоаси мусобақанинг «D» гуруҳида Уругвай, Коста-Рика ва Италия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика