Latest news

00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  0 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  0 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2

UEFA.COM: Кожокарь Тошкентга йўл олди News

UEFA.COM: Кожокарь Тошкентга йўл олди

Хабарингиз бор, «Локомотив» молдовалик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади.

Бу хабар нафақат Молдова балки Европа футбол уюшмалари иттифоқининг расмий сайти www.uefa.com эътиборини тортди ва ушбу футболчининг Ўзбекистон клубига ўтиши ҳақида хабар берди ўз ўқувчиларига. Ушбу хабарни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Андрей Кожокарь «Зимбру» клубини тарк этиб энди Тошкентнинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилади. «Зимбру» клуби етакчиларидан бири тошкентликлар билан бир йиллик шартнома имзолади».

«Зимбру» клубининг собиқ аъзоси айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Кожокарь жамоада 2006 йилдан 2009 йилгача ва 2013 йил иккинчи ярмидан клуб шарафини ҳимоя қилди. «Зимбру» клуби мухлислари Кожокарни мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди. У мавсумнинг иккинчи ярмида чемпионатнинг барча 19 учрашувида майдонга тушиб икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

«Менинг «Зимбру» билан яна ярим йиллик шартномам бор эди, аммо клуб менга қулайлик яратиб, менга яхши таклиф билан чиққан «Локомотив»га қўйиб юборди, - дейди Кожокарь. – Клубни тарк этишим қийин бўлди, аммо ҳаёт шуни тақазо этади. Клубга ва унинг мухлисларига омад тилайман. Албатта клубни ўйинларини кузатиб бораман ва мухлислик қиламан».

21 январ куни27 ёшини нишонлайдиган футболчи бунга қадар латишлар клуби«Металлург», молдованинг «Рапид» ва «Дачия» жамоаларида ҳам тўп сурган. Лиепай шахри жамоаси билан2009 йилда Латвия чемпиони, 2010/2011 мавсумдаМолдаванинг«Дачия» клуби билан мамлакат чемпионлини қўлга киритган. Молдова терма жамоаси сафида эса тўққизта учршаувда иштирок этиббир марта гол киритган.

«Локомотив»да Кожокарь «темирйўлчиларга» Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритишига ёрдам берган ўз ватандоши Александра Оника ўрнини эгаллади. Саккизинчи феврал куни «Локо» мавсумнинг дастлабки учрашуви – Осиё чемпионлари лигасининг саралаш босқичи билан бошлайди.

«Зимбру» эса айни дамда Молдова чемпионатинг 19 туридан сўнг еттинчи ўрнини банд этган. Мавсум февраль ойининг сўнгида янгиланади. Жамоа мураббийи Олег Кубарев олдида клубни Европа Лигасида иштирокини таъминлаш вазифаси турибди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика