Latest news

20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  21 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  37

УЕФА Евро-2020да рекорд даражада мукофот пуллари бўлишини маълум қилди News

УЕФА Евро-2020да рекорд даражада мукофот пуллари бўлишини маълум қилди

Tags :  Евро-2020
УЕФА расмий сайти берган маълумотга кўра, 2020 йилда ўтказиладиган Европа чемпионатидаги умумий мукофот пули 371 млн. еврони ташкил қилади.

Евродаги мукофот пуллари 23%га ошган. Францияда ўтган аввалги Европа чемпионатида бу маблағ 301 млн. еврони ташкил қилган эди.

Евро-2020нинг финал босқичига чиққан барча 24та жамоага 9,25 млн. евродан тўлаб берилади. Гуруҳ босқичида жамоалар ҳар бир ғалаба учун 1,5 млн. евро, дурангдан 750 минг евро ишлаб топишади. 1/8 финал иштирокчилари 2 млн. евро даромад кўришади, кейинги босқичдагилар (1/4 финал) ҳисобига яна 3,25 млн. евродан ўтказиб берилади. Евро-2020 ярим финалчилари 5 млн. евродан ишлаб топишади. Турнир финалчисига яна 7 млн. евро, ғолибига эса 10 млн. евро тўлаб берилади. Шундай қилиб, мусобақанинг барча учрашувларида ғолиб бўлган терма жамоа 34 млн. евро даромад кўриши мумкин бўлади. Аввалги Евродаги бу кўрсаткич 27 млн. еврони ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдаги Европа чемпионати илк маротаба 12та шаҳарда бўлиб ўтади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика