Latest news

22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  0 22:30"Осасуна" — "Реал" 0:0 (матнли трансляция  2 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  4 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  7 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  2 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  18 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124

Учта ўйинда -11та гол. Ҳаммаси тасодифми? News

Учта ўйинда -11та гол. Ҳаммаси тасодифми?

Негадир Суперлигада "Металлург" ва "Пахтакор"нинг ўзаро ўйинлари энг зерикарли баҳс бўлиб қолмоқда.

Масалан, кеча Бекободдаги учрашув ҳам унчалик қизиқ кечмади. Кўриб одамнинг уйқуси келади. Асосан бир жамоа ўйнади: "Пахтакор". "Металлург" эса иштиёқсиз, гўёки мағлубиятга тайёрдек ҳаракат қилди.

Бу жамоалар ўртасидаги аввалги иккита баҳс ҳам фақат бир жамоанинг устунлигида ўтганди. Биринчи босқичнинг биринчи даврасида "Пахтакор" Бекободдан 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Ўз майдонида эса 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Кеча ҳам меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Хуллас учта ўйинда "Металлург" бирорта ҳам тўп кирита олмай, ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборди. 

Суперлига зўр ўтяпти деймиз-у, лекин мана шундай ўйинлар чемпионат савиясига соя солади. "Металлург" бошқа жамоалар келганда бор кучини ташлайди. Бу жамоа биринчи босқичда ўз майдонида "Локомотив"ни 2:0 ҳисобида ютганди, "Насаф", "Бунёдкор", "Навбаҳор" клублари билан дуранг ўйнади, "Бухоро"ни ҳам ютган, аммо нима учундир "Пахтакор" борса "жангсиз" таслим бўлади. 

Иккинчи босқич бошлангач, "Металлург" "Локо"га қарши биринчи баҳсда тиш-тирноғи билан курашди. Лекин барибир маҳорат ўз сўзини айтиб, "Локо" кичик ҳисобда ютиб кетди. Кейинги тур "Навбаҳор" майдонига борган "Металлург" яна бор кучини ташлаб 0:0 ҳисобини сақлаб қолди. Аммо уйида "Пахтакор"га қарши овоз чиқармай жимгина ўйнади. 

"Металлург"нинг мақсади бир амаллаб кучли олтиликка кириб олиш эди. Жамоа буни уддалади ҳам. Ўз майдонида "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг сафарда АГМКга қарши баҳс кутиб турарди. Буёқда "Қўқон-1912" ҳам юқори олтиликка ҳаракат қилаётганди. Аммо қўқонликлар сафарда "Нефтчи"га ютқазиб қўйишди. "Металлург" эса Олмалиқда АГМКни 3:2 ҳисобида енгишнинг уддасидан чиқди. Лекин негадир бу ўйин ТВ орқали намойиш этилмади. 

"Металлург" ғалати жамоа. Ҳамма билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қилади. Аммо "Пахтакор" дуч келганда "жим" бўлиб қолади. "Металлург" ўз майдонида шу пайтгача 4 марта мағлуб бўлган. Иккита ғалаба "Пахтакор"га тегишли ва тўплар нисбати 8-0. Бу тасодифми? АГМК билан "Локомотив" эса зўрға 1:0 ҳисобида ютиб кетган. "Металлург" "Пахтакор"дан ижарага футболчилар (Андреев, Исматуллаев, Ўринбоев, Нуруллоев, Отахонов) олганини ва бу футболчилар "Пахтакор"га қарши ўйнамаслигини ҳам биламиз. 

Майли, ижара шартлари ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига боғлиқ дейлик. Хўп, шунча футболчининг майдонга тушмаслиги бошқалар учун имконият бериши керак эмасми? Лекин "Металлург" ақлли. Жон койитиб бошқа футболчиларни "Пахтакор"га қарши жиддий тайёрлашга ҳаракат қилмайди. Қайтанга "муҳим" ўйин олдидан Зафар Тўраев билан Зоҳид Абдуллаев тўртинчи сариқ карточка олишни маъқул кўришади. Чунки улар учун ундан кейинги тур муҳим. "Металлург" навбатдаги турни ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши ўтказади. Андрей Шипилов  "Бунёдкор"ни енгиш учун бор кучни ишга солади. Ахир кимдир йўлни "тозалаб" туриши керак-ку.

Rating: +66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика