Latest news

21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  94 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  2 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди" News

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди"

«Динамо» - «Машъал-2» (5:1) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Учқун Қобилов ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учқун ака, бугунги ўйин таблодаги натижага мос бўлди, дея оласизми?

- Шубҳасиз, жамоамиз бугунги рақибдан ҳар томонлама кучли эди ва натижа ҳам ўйинга мос бўлди. Ўйиндан олдин биз рақибни ҳурмат қилган ҳолда баҳсга пухта тайёргарлик кўрган эдик. Йигитларда ҳам хоҳиш ва иштиёқ жуда кучли эканлиги бугунги баҳсда намоён бўлди. Олдинги баҳсларда жамоа ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилмаганлигимни айтгандим. Бугун эса йигитлар кўрсатмларни тўлиқ бажаришди. Бош мураббийимиз Илҳом Шарипов озроқ бетоблиги сабаб, айни дамда Тошкентда даволанаётган бўлсаларда, ўйиндан олдин кўрсатмаларни бериб, йўл-йўриқ кўрсатмоқдалар. Илҳом ака тез орада сафимизга қайтадилар.

- Бугунги баҳс «Динамо»нинг мавсумдаги энг чиройли ўйини бўлди, деган фикрга қўшиласизми?

- Энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Лекин умид қиламанки энг яхшиси ҳали олдинда.

- Бугун «хет-трик»ка эришиб, чемпионат тўпурарига айланган Амиржон Сафаров билан алоҳида иш олиб борилаяптими?


- Ёш ҳужумчимиз мавсумни ёмон ўтказмаяпти. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаслиги керак. Ҳар бир ёш футболчи билан бўлгани каби, у билан ҳам машғулотларда ва ундан кейин алоҳида иш олиб бориляпти. Ўтган ўйинларда Амиржон майдонда хато ва камчиликларга йўл қўйган эди. Бугун эса ўша хато ва камчиликларидан тўғри хулоса чиқариб, ўйинда ўзини кўрсата олди. У тўпурарга айланган бўлсада, ўсишдан тўхтамаслиги шарт. Ўшанда у муваффақиятга эриша олиши мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика