Latest news

22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  0 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  7 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  8 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  41

Учкўприкда чемпион билан учрашув News

Учкўприкда чемпион билан учрашув

Футбол бўйича Хитойда бўлиб ўтган Осиё Чемпионатида, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қўлга киритган ғалабадан ҳар бир юртимиз фуқаросининг қалби беҳад қувончларга тўлди.

Учкўприк туманидаги 33-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари учун унутилмас кун бўлди. Шу мактаб битирувчиси бўлган “Қўқон-1912” футбол клуби футболчиси Ойбек Рустамов ҳам Хитойдан олтин медал тақиб келди.

Ойбек Рустамов ўзи таълим олган мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашди. Учрашувда Ойбек ўзига таълим ва тарбия берган барча устозларига миннатдорчилик билдирди.

“Биз Хитойда бўлсак ҳам барчангизни қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилиб турдик. Ортимизда Ватанимиз, ота-оналаримиз ва албатта бизга таълим берган устозларимиз кўз тикиб турганларини , она ватанимизга чемпионликдан бошқа натижа билан қайтиб бора олмаслигимизни ўйлаб майдонга тушдик. Айниқса келганимиздан сўнг, шахсан ҳурматли юртбошимизнинг ўзлари эътибор қилиб бизни тақдирлаганлари бизга янада катта маъсулият юклади. Мен сиз азиз устозларимга, келажакда Ўзбекистон байроғини жаҳон чемпионатларида ҳам юқори кўтаришга бор куч ғайратимни ишга соламан деб ваъда бераман ” –деди Ойбек Рустамов.

Учрашувда Ойбекнинг биринчи мураббийи Самандар Мелибоев ҳам иштирок этиб, шундай шогирди борлиги билан фахрланишини таъкидлади. Шунингдек 33-мактабнинг ёш футболсевар ўқувчилари, келажакда Ойбек Рустамовга ўхшаган чемпион бўлиш учун ҳаракат қилишга сўз бердилар. Учрашув жуда юқори кайфиятда ўтди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика