Latest news

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  10 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  41 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Учинчи иштирок, ундан нима кутамиз? News

Учинчи иштирок, ундан нима кутамиз?

Хабарингиз бор, 9-27 январь кунлари Хитойда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Сал аввалроқ Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг мазкур мусобақада иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. Бизга маълум бўлишича, ЎФФ жамоа олдига турнирда ғолиб бўлиш вазифасини қўйган. Энди буёғи Равшан Ҳайдаров футболчиларни қандай ўйнатишига боғлиқ. 

Гарчи бу ҳақда кўп гапирилган бўлса-да, яна бир бор эслаб ўтсак зарар қилмайди. U-23 Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган мусобақа бўлиб, биринчи марта 2014 йил Уммонда ташкил қилинган. Уммондаги мусобақа 11-26 январь кунлари ўтказилган. Бу йил Хитойдаги турнир учинчиси бўлади. 

Иккинчиси эса 2016 йил Қатарда ташкил этилган бўлиб, бу мусобақа ҳам январда ўтказилган (12-30 январь). U-23 Осиё чемпионати шундай мусобақаки, у бир гал шунчаки ўтказилади, бир гал Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Масалан, бу йилгиси ҳеч бир мусобақага имтиёз бермайди. Икки йилдан сўнг бўлиб ўтадигани эса Олимпиада йўлланмаси учун кураш бўлади. 

U-23 Осиё чемпионатининг биринчи ғолиби Ироқ ҳисобланади. Уммонда ўтказилган турнирда Ироқ чемпионликни қўлга киритган, Саудия Арабистони иккинчи бўлганди. Қизиғи шундаки, ҳар иккала жамоа билан биз бир гуруҳда ўйнаганмиз. Кейинги чемпионатда Япония ғолиб чиққан. Японлар финалда Жанубий Кореяни 3:2 ҳисобида мағлуб этишган.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг аввалги икки мусобақадаги иштирокини муваффақиятли деб бўлмайди. Чунки иккала турнирда ҳам биз гуруҳдан чиқа олмаганмиз. 2014 йилги чемпионатда биринчи ўйинда Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этганмиз, бироқ Ироққа 1:2, Саудия Арабистонига эса 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз.

Ўша мусобақага жамоани бош мураббийи сифатида Шуҳрат Мақсудов олиб борганди. Кейинги мусобақада жамоа Самвел Бабаян қўл остида иштирок этиб, унда ҳам гуруҳдан чиқа олмаган. Биз гуруҳ ўйинларида фақат Яманни (3:1) мағлуб этганмиз холос, аммо Жанубий Корея (1:2) ва Ироқ (2:3) билан кечган баҳсларда яна мағлуб бўлганмиз.

Аввалги икки турнирда Достон Ҳамдамов билан Игорь Сергеев иккитадан гол урган, Егор Кримец, Жамшид Искандеров, Тимур Ҳакимов, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машариповлар эса биттадан тўп киритишган. Айтиб ўтганимиздек, мана энди учинчи бор U-23 Осиё чемпионатида иштирок этамиз.

Гарчи бу мусобақа Олимпиада ўйинларига йўлланма бермаса-да, бош мураббий Равшан Ҳайдаров айтиб ўтганидек, аксар футболчилар учун трамплин вазифасини бажариб беради. Кейинчалик шу ўйинчилар миллий терма жамоада ўйнаб кета оладими-йўқми, мана шу мусобақадаги иштирок шу каби саволларга қисман жавоб берса ажаб эмас.

Қолаверса, бу ёшдаги футболчилар учун охирги халқаро мусобақа ҳисобланади. Бундан кейин фақат битта йўл қоляпти: миллий терма жамоа. Агар жамоамиз ўзидан яхши таассурот қолдириб, футболчилар ҳам ўзларини кўрсатадиган бўлса, тез орада улар учун миллий терма жамоа эшиклари очилади. Шундай экан, бошланишига жуда оз қолган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика