Latest news

17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  0 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  2 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   8 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  5 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13

U16 Осиё чемпионати. Эрон биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатига чиқди News

U16 Осиё чемпионати. Эрон биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатига чиқди

Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи чорак финал ўйини бўлиб ўтди.

Эрон ҳамда Вьетнам ўртасидаги баҳсда форслар рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади - 5:0. Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан Эрон шу билан бирга кейинги йил Ҳиндистонда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги U17 Жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмани қўлга киритди. Ҳозирча ушбу мундиалга фақат мезбон Ҳиндистон автоматик тарзда чиққанди.

Бугун чорак финалнинг яна бир ўйинида Япония ва БАА тўқнаш келади. Ўзбекистон ўсмирлари эса эртага, 26 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:30да Ироқ билан ЖЧ йўлланмаси учун курашишади.


Чорак финал
25 сентябрь
15:30 - Эрон - Вьетнам 5:0

Голлар: Аллаҳёр Саййад 30, 72, Муҳаммад Гадери 47, Алиризо Асадабади 62, Амир Ходаморади 69.


25 сентябрь

19:30 - Япония - БАА

26 сентябрь
15:30 - Уммон - КХДР
18:30 - Ўзбекистон - Ироқ

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика