Latest news

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  2 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  13 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

У ҳали қайтади… News

У ҳали қайтади…

Бутун умр унга борингни берасанку, аммо кетиш вақти етганда икки йўл аро танҳо — сен ва у қоласан.

Бутун умр унга борингни берасанку, аммо кетиш вақти етганда икки йўл аро танҳо — сен ва у қоласан. Шунда у сенга қўл силкийдида ортга қарамай олға юради, шунда сен лаш-лушингни йиғиштирадиган вақтинг келганини англайсан. Аммо шундай футбол маэстролари борки, улар ҳеч қачон вақтга ўзиб кетиш имконини бермайди. Улар қачон бошлаш ва кетиш лозим эканлигини сизу бизданда яхши англайди. Маэстро Зидан ҳам шундайлардан. Бугун Зиданнинг қандай футболчи бўлганлиги ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бу ҳақида соатлаб, ойлаб, керак бўлса йиллаб гапириш мумкин. Ҳозирги ёзғичларимга эса унинг мураббийлик фаолияти сабабчи.


Жозе Моуриньо — кўпчилик уни каландимоғлик ва худбинликда айблайди. Балки, тўғридир. Аммо мен уни замонавий футболнинг энг кучли билимдонларидан деб билишимни яширмайман. Жозе — ишонинг, чинакам сабрнинг намунаси. У тилмоч (таржимон)ликдан бош мураббийликкача чиққанини зукко мухлислар яхши билади. Ҳамманинг ҳам у босиб ўтган йўлдан юришга сабри етмайди.



Хосеп Гвардиола — баъзилар уни трансферлар учун кўп пул сарф этишда, кичик клубларни бошқаришдан қўрқишда айбситади. Эҳтимол, ҳақиқатдир. Бироқ камина уни янги асрдаги энг ақлли мураббийлардан бири деб ҳисоблайди. Кичик клубларда ишламаслиги унинг қўрқоқлигидан эмас. Пепга эришиш учун кичик клублар эмас, балки катта клублар навбатда туради. Хўш, у нима қилсин? «Ман Сити» суперклуб бўлишни кўзлаб турганини билган ҳолда, ҳар йили лигада жонини сақлаб қолиш учун курашадиган «Кристал Пэлас»га мураббий бўлсинми? Йўқ, кечирасиз, сиз жавобни яхши англадингиз. Шунинг учун ҳам уни ҳурмат қиламан.


Зинедин Зидан — бу номни билмаган инсон ишонаверинг, шахматнинг ашаддий мухлиси. Жозени сабр намунаси сифатида, Пепни ақл, билим тимсоли сифатида кўрсам, Зидан умуман уларга ўхшамайди. У Жозедан ҳам сабрли. Бунинг учун унинг мураббийлик фаолияти бошланишига назар солинг. Дастлаб клуб президенти ёрдамчиси, сўнгра клуб директори, жамоа академияси мураббийи, «Реал Кастилья» мураббийи, Карло Анчелоттининг ёрдамчиси ва ниҳоят «Реал Мадрид» бош мураббийи. Футболдаги сабрга намуна ким деса, иккиланмасдан Зиданни кўрсатинг. Зиданни билимига ишонмайсизми, тактикасига ҳамми? Кечирасиз, сиз шахматни ҳам тушунмас экансиз! У 2,5 йилда ҳаммасини исботлаб қўйди. Роналдудек «Олтин тўп»лари бисёр футболчини ким захирага ўтқаза олиши мумкин!? Албатта, Зизу. У шундай руҳшуноски, ҳар қандай жаҳон юлдузи билан тиллаша олади. Искодек эркатой футболчини жамоада ўз ўрнини топишига, уни ўз кучига ишонтира олган инсонни таърифлашдан тўхтамаслик мумкин. Бироқ бугунга етарли!

Бугунги қарори билан у яна бир бор буюк инсон ва буюк мураббий эканлигини исботлади. Ҳа, у кетди. Кетганда ҳам «Реал»ни ҳаммадан бир бош баланд қилиб кетди. Кетганда ҳам ҳаммани ҳайрон қолдириб кетди. Лекин у ҳали қайтади. Қайтганда ҳам яна ҳаммани ҳайрон қолдириб қайтади

Author :
Rating: +83   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика