Latest news

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиоренина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  11 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

У дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиши мумкин эди News

У дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиши мумкин эди

Сайтимизда аввалроқ Бенземанинг ўз даражасида эътироф этилмаслиги ҳақида мақола эълон қилинганди. Бугун шундайлардан яна бири эътиборингизга ҳавола қилинади.

Биласизми? Карим Бензема – жаҳон футболининг тирик афсонаси!

Томас Мюллер - немис ва жаҳон футболидаги катта, айни пайтда ўхшаши йўқ, ўзгача ном.

10 йиллик фаолияти давомида 22 трофейни қўлга киритди ва ҳар доим ўз жамоасидаги энг яхшилардан бири, балки, энг зўри бўлиб келди.

1989 йилнинг 13 сентьябрида туғилган.

Лақаби: "радио", "айёр тулки".

Бўйи: 186 см.

Вазни: 75 кг.

Амплуаси: ярим ҳимоячи, ҳужумчи.

4 ёшида биринчи жамоасига қабул қилинди. Мавсумдаги 190та ўйинда 120 гол урган 10 ёшли Томас "Бавария" скаутлари диққатини ўзига қаратди. Бу болакай учун профессионал футбол, келажакдаги чемпионликлари томон йўл очди. 

Ван Галнинг кашфиёти

Мюнхен клубининг бош жамоасига 2007 йилда (Феликс Магат томонидан) жалб қилинди. Машғулотлар жараёнида бошқалардан қандайдир устун томонлари кўринмайдиган Томаснинг ҳамон аниқ позицияси йўқ эди. Ўринборсарлар таркибида ҳужумчи ёки марказий ярим ҳимоячи сифатида тўп тепа бошлаган футболчининг ғайриоддий қобилятини 2009 йилда Луи ван Гал сезди ва дарҳол "Бавария"нинг асосий таркиб ўйинчисига айлантирди. Олдинги мавсумда жами 5 ўйин ўтказган Мюллер Голландиялик мутахассис қўл остидаги дастлабки мавсумда 52та баҳсда иштирок этди (19 гол, 16 асист).  

Лёвнинг яширин қуроли

Олдинда барчани ЖАРдаги мундиал кутарди. Михаэль Балакнинг жароҳатланиши Мюллер учун "13" рақами остида ЖЧ сари йўл очди. Ҳеч ким кутмаган бир пайтда Йоахим Лёв Мюллердан усталик билан фойдаланди, бу рақиблар учун катта ноқулайликлар келтириб чиқарди. Чемпионат давомида Томас бажарган вазифа ҳақида кейинроқ сўз юритамиз. Мундиал якунида эса бир йил муқаддам "Бавария"нинг ўринбосарлар жамоаси сафида ўйнаб юрган йигитча тўпурарга (Уэсли Снейдер, Давид Вилья ва Диего Форлан билан биргаликда) айланди. Одатда чўққига осонлик билан кўтарилганларнинг қулаши ҳам осон бўлади. Футбол бундайларнинг қанчасини ютиб юборган. Мюллернинг тарихи бундай якунламади, у 2018 йилга қадар "Бундестим"нинг майдондаги етакчиси вазифасини бажарди. Россиядаги мундиал якунида Ёахим Лёв Жером Боатенг, Матс Ҳуммельс ва Томас Мюллернинг терма жамоадаги заргузаштлари ниҳоялагинини эълон қилди. Томас бу пайтда атиги 28 ёшда эди.  

Қуйида унинг жаҳон ЖАР ва Бразилиядаги жаҳон кубокларида урган голларини томоша қилишингиз мумкин:


"Бавария"нинг чинакам рамзи

Унинг Мюнхен клубидаги фаолиятига бирма-бир тўхталиб ўтиш, фактлар билан бошингизни оғритиш фикридан йироқман. Шунчаки, ўз фикрларим билан ўртоқлашаман. У Мюнхен клубининг рамзига айланишга улгурди. Садоқати билан, муҳаббати билан, меҳнати билан... Шу ўринда фикрлар тўқнашуви юзага келиши тайин. Нойерни бу ўринга лойиқ кўрувчилар нисбатан кўпроқ. Тўғри, у ўз пайтида дунёнинг энг кучли посбони сифатида клуб муваффақиятларига катта ҳисса қўшди. Аммо айтиш лозимки, Мануэлнинг қонида бавар эмас, гелзенкирхенликлар қони оқади. У "Шальке-04" тизимида 20 йил (1991-2011) яшаган, "Бавария" учун эса 9 йил ўйнашга улгурди, холос. Томас 2000 йилдан буён клуб билан бирга. У "Бавария" учун рад этиб бўлмас таклифларни ҳам кўзини чирт юмиб рад қила олди. 

Эслаб кўринг, 2015 йилнинг ёзи. Тобора нураб бораётган МЮни оёққа турғазиш мақсадида катта маблағлар сарфланаётган пайт. "Қизил иблислар" раҳбарияти "Бавария" бош офисига 120 млн евролик таклиф юборди. 25 ёшли футболчининг ўзига эса катта маош таклиф қилинди. Томас Неймар эмаски, "қўшни олиб берган музқаймоқ эвазига ўз отасини турткилайдиган". Дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланиши мумкин эди, аммо у қолди.

Қадрланмади

Терма жамоа учун майдонга тушган 100та ўйинида, 38 голга муаллифлик қилди ва барча муваффақиятларга ўз ҳиссасини қўшди. Оқибат - Лёв томонидан "ҳайдалди". Унинг ҳам Бастиан Швайнштайгер, Мирослав Клозе, Филипп Лам ва Лукаш Подольскиларга берилган имкониятлардан фойдаланишга тўла ҳаққи бор эди.

Айни дамда Томасниннг ҳисобида "Бавария" учун 609 ўйин, 237 гол ва 187та голли узатма бор. Бу борада жамоанинг бугунги таркибида энг тажрибалиси ҳисобланади. Аммо Нико Ковач мураббийлиги даврида клуб ундан шунчаки воз кечиб юбориши мумкин эди. Нима учун дейсизми? Рафиқасининг (Лиза Мюллер) хорватиялик мутахассис ҳақида айтган фикрларидан кейин!

Жой танлашдаги устамонлиги ва тўхтовсиз очилиши туфайли "айёр тулки" лақабини ҳам ўзиники қилган.

Мюллернинг устун жиҳатлари ҳақида

Майдон ташқарисидаги вайсақилиги туфайли "радио" лақабини олган, хушчақчақ ва ҳазилкаш Томас ўйинга тушиши билан тамомила ўзгаради. Тўхтовсиз равишда тўпга очилади, тез фикрлайди, имкониятлардан совуққонлик билан фойдаланади. Унинг минимал вазиятлардан максимал фойда чиқара олиши Йоахим Лёв ва "Бавария" мураббийларига катта қулайлик туғдиради. Жумладан, ЖЧ-2010 ўйинлари учун эълон қилинган қайдномаларда Мюллердан ўнг қанот вингери сифатида фойдаланилди. Майдонда эса уни қўриқлашнинг иложи топилмас эди. Марказий ҳимоячилар эътиборини Клозе чалғитган вазиятда Томас марказий ҳужумчига айланади, гол. 

Мюллер ўйин вақтида ақлни шошириб қўядиган ҳаракатлари билан мақтанолмайди, тўп устида рақс тушолмайди, лекин керакли ишни ўз вақтида бажаради. Унинг тўпга битта тегиниши ҳужумни кескинлаштириши ёки гол билан якунлаши мумкин. "Бавария" ўйинларида Мюллерни алоҳида кузатаман. Футбол бир китоб, Мюллер уни ёд олгандек туюлади.

2012 йил ЕЧЛ финалида "Челси" дарвозасига урилгал голни эсланг. Тўп сизга оширилди, Чех дарвозанинг яқин бурчагини ёпган, сиз унга нисбатан ўткир бурчак остида турибсиз. Гол уриш имконсиз, ўйлашга вақт йўқ. Ўша эпизодда ҳамма жамодошларига тўп узатади ёки уни Чехга совға қилади. Томас Мюллер эса тўпни ерга сапчитиши ва бир неча сантиметрлик бўшлиқни пойлаши мумкин.

Биласизми, Бразилия (7:1) ва "Барселона" (икки ўйин натижасига кўра, 7:0) қарши дахшатли ўйинларда ҳисобни Мюллер очган ва воқеалар ривожи кескин бурилиб кетган.

Майдондаги барча ишни содда ҳаракатлар билан амалга оширгани учун кўп ўринда эътибордан четда қолади. Юқоридаги фикрларга шубҳа қиляпсизми? Айтингчи, айни пайтда кучли бешлик чемпионатлари орасида энг яхши асистент ким? Хаёлингизга ким келди?

Бу борада "Манчестер Сити" футболчиси Кевин де Брюйне ва Томас Мюллер 16тадан асист билан пешқадам ҳисобланишади. Албатта, барча спорт журналистлари Кевинни кўкларга кўтаришади, уни даҳога айлантиришади, фойдали иш коэффициенти бўйича энг яхшилар қаторида туришини таъкидлашади, "Олтин тўп" ҳам беришади. Шу ўринда бир фактни келтириб ўтмоқчиман:

Кевин де Брюйне 16та асистни амалга ошириш учун 25 учрашувда майдонга тушган. Томас Мюллер учун эса 18 та ўйин ҳам кифоя, гарчи шундан 7тасида заҳирадан майдонга тушган бўлса ҳам. 

Эътибор қилсангиз, фойдали иш коэффициенти бўйича Томас кимнингдир олдида ҳеч қачон уялиб қолмаган. Шунчаки, буни кўпчилик эътибордан қочиради. 


Футболчи ҳақида мутахассислар қандай фикрда?

Афсонавий Йохан Круифнинг фикрича, Мюллер майдонда ҳамма ишни тўғри бажаради ва муваффақиятсизлик эҳтимоли мавжуд ҳар қандай ҳаракатдан қочади.

Йоахим Лёвнинг сўзларига кўра, унинг фавқулодда истеъдоди бор. Сиз унга қарши ўйнар экансиз ҳеч қачон кейинги ҳаракатини тўғри тополмайсиз.

Луи ван Гал: "Бунақаси жаҳонда битта. Унинг энг катта ютуғи ҳаракатларининг соддалиги ва жой танлашда адашмаслиги".

Клозе эса унинг ЖЧлардаги энг яхши тўпурарга айланишини тахмин қилганди.  

Юқоридагиларни ёзишдан мақсад футбол фақат Неймар, Мбаппе ёки Мессидан иборат эмаслигини яна бир карра исботлаш эди. Фикрларнинг барчаси ўта шахсий.

Тугалланмаган мақоланинг ўзгача анонси

Фахриддин Рўзиев

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика