Latest news

21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  0 21:05Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  20 21:05Суперлига. "Машъал" - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  31 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  15 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  4 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

U-23 Осиё чемпионатининг энг эсда қолган 5та ўйини News

U-23 Осиё чемпионатининг энг эсда қолган 5та ўйини

Хабарингиз бор, 9-27 январь кунлари Хитойда учинчи бор ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.

Турнир бошланишига кам вақт қолаётган бир пайтда ОФК расмий сайти аввалги иккита мусобақадаги бешта муҳим ўйинни ёдга олди.

Япония - Эрон 3:3 (2014 йил, гуруҳ босқичи)
Биринчи бор 2014 йил ўтказилган мусобақада Эрон илк ўйинини Японияга қарши ўтказган. Учрашув голларга бой 3:3 ҳисобида тугайди. Мазкур баҳсда ҳар иккала жамоа сафида Такумо Асано, Кавеҳ Ризойи, Шоя Накажима каби фтуболчилар ўзларини кўрсатишади.

Ўзбекистон - Хитой 2:1 (2014 йил, гуруҳ босқичи)
Ўзбекистон ҳам, Хитой ҳам гуруҳдан чиқа олмаган, лекин ўзаро ўйинда бизникиларнинг қўли баланд келганди. Учрашувда хитойликлар футболчиси 10-дақиқадаёқ ҳисобни очади. Хитой узоқ вақт ҳисобда олдинда юради. Кейинчалик 90+2-дақиқада Егор Кримец гол уриб ҳисобни тенглаштиради. Орадан икки дақиқа ўтиб эса Игорь Сергеев жамоамизга ғалаба келтирувчи голни уради.

КХДР - Саудия Арабистони 3:3 (2016 йил, гуруҳ босқичи)
2014 йилги U-23 Осиё чемпионатида финалгача етиб борган Саудия Арабистони орадан икки йил ўтиб ҳатто гуруҳдан чиқа олмайди. Аммо уларнинг КХДР билан кечган баҳси анча қизиқ кечган. Саудияликлар сафида Фаҳад Ал Муваллад ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган.

Қатар - Ироқ 1:2 (2016 йил, учинчи ўрин учун баҳс)
Қатарда ўтказилган Осиё чемпионатида мезбонлар учинчи ўрин учун кечган беллашувда Ироққа ютқазиб қўйишганди. Натижада Қатар Олимпиада ўйинлари йўлланмасидан қуруқ қолган. Шунга қарамай, бу жамоанинг Ироққа қарши ўйини анча шиддатли кечганди.

Япония - Жанубий Корея 3:2 (2016 йил, финал)
Олдинги Осиё чемпионатининг финали жуда қизиқ бўлган. Бунда кўп йиллик рақиблар бир-бирларига қарши баҳс олиб борган. Шиддатли кечган беллашувда Япония 3:2 ҳисобида ғалаба қозонади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика