U-23 Осиё чемпионатининг барча ўйинларида VAR тизимидан фойдаланилади
23 dec 2019 16:08
News
U-23 Осиё чемпионатининг барча ўйинларида VAR тизимидан фойдаланилади
Навбатдаги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олишига ҳам саноқли кунлар қолди.
8-26 январь кунлари Таиланднинг Бангкок, Бурирам ва Сонгхла шаҳарларида қитъа чемпионати финал босқичи ўтказилади.
Олимпиада йўлланмалари учун баҳс олиб бориладиган ушбу мусобақа Осиё футболи тарихидан ўрин олади. Зеро ушбу мусобақа Video Assistant Referee (VAR) тизими тўлиқ тартибда фойдаланиладиган илк ОФК турнирига айланади.
Биласиз, 2019 йилги Осиё кубогининг чорак финалидан бошлаб VAR тизими қўлланилган эди. Ушбу муваффақиятли синовдан сўнг қитъа футбол конфедерацияси Таиланд-2020нинг барча 32 та ўйинида ҳам VAR тизимидан фойдаланишга қарор қилди.
Link :
Source : ufa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments