Latest news

10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион эвро тўлашга тайёр  0 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  3 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2

U-23 Осиё чемпионатига саралаш. Қувайтга Тимур Кападзе жамоаси боради News

U-23 Осиё чемпионатига саралаш. Қувайтга Тимур Кападзе жамоаси боради

Маълумки, келаси йил Ўзбекистон навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақа 2022 йилнинг 1-19 июнь кунларига белгиланган. Унгача эса шу йилнинг кузида саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Барча гуруҳларда саралаш марказлашган тартибда кечади. 

Ўзбекистон саралаш босқичида конкурсдан ташқари қатнашади. Биз "D" гуруҳидан жой олганмиз ва гуруҳ ўйинларини Қувайтда Саудия Арабистони, Бангладеш ҳамда Қувайт термаларига қарши ўтказамиз. 

27.10.2021. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

29.10.2021. Ўзбекистон - Бангладеш

31.10.2021. Қувайт - Ўзбекистон

Маълум бўлишича, мазкур саралаш ўйинларида қатнашиш учун Қувайтга Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси боради. Бундан кўриниб турибдики, келаси йил U-23 Осиё чемпионатида ҳам Кападзе жамоаси иштирок этади. 

Шу ўринда савол туғилиши мумкин, Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг тақдири нима бўлади? Бу жамоа келаси йил 10-25 сентябрь кунлари Хитойнинг Хангжоу шаҳрида ўтказиладиган XIX Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради ва шу мусобақада иштирок этади. Осиё ўйинларидан сўнг U-22 терма жамоаси ўз фаолиятини тугатади.

Х.Холиқов

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика