Latest news

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

U-23 Осиё чемпионати. Тошкентда саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Кувайтга боради News

U-23 Осиё чемпионати. Тошкентда саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Кувайтга боради

Бугун Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

42 иштирокчи жамоа Ғарб ва Шарқ минтақаларига бўлинган ҳолда саралаш босқичида қатнашади. Қуръа натижаларига кўра жамоалар 11та гуруҳда 15та йўлланма учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон терма жамоаси финал босқичи мезбони сифатида тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлган. Шунга қарамай вакилларимиз саралашда иштирок этишади ва ҳар қандай ҳолатда финал босқичига чиқади. Саралаш баҳслари 23-31 октябрь кунлари марказлашган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралашда "D" гуруҳидан жой олди. Кувайт мезбонлик қиладиган мазкур гуруҳда Саудия Арабистони ва Бангладеш терма жамоалари ҳам бор.



ҒАРБ МИНТАҚАСИ
"А" гуруҳи: Сурия, Қатар, Яман, Шри Ланка.
"B" гуруҳи: Эрон, Тожикистон, Ливан, Непал.
"C" гуруҳи: Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Мальдив ороллари.
"D" гуруҳи: Саудия Арабистони, Бангладеш, Кувайт, Ўзбекистон.
"E" гуруҳи: БАА, Уммон, Ҳиндистон, Қирғизистон.
"F" гуруҳи: Иордания, Фаластин, Туркманистон.


ШАРҚ МИНТАҚАСИ
"G" гуруҳи: Австралия, Хитой, Индонезия, Бруней.
"H" гуруҳи: Жанубий Корея, Сингапур, Тимор-Лесте, Филиппин.
"I" гуруҳи: Вьетнам, Мьянма, Гонконг, Хитой Тайпеи.
"J" гуруҳи: Таиланд, Малайзия, Лаос, Мўғулистон.
"K" гуруҳи: КХДР, Япония, Камбоджа.



Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика