Latest news

17:05Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  3 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  8 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

U-23 Осиё чемпионати. Саралашдаги рақибларимиз: БАА, Ливан ва Непал News

U-23 Осиё чемпионати. Саралашдаги рақибларимиз: БАА, Ливан ва Непал

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 17 март куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо 40 мамлакат терма жамоаси Ғарбий ва Шарқий минтақага бўлинган ҳолда қуръада иштирок этди. Қуръа натижасига кўра, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 термаси “D” гуруҳидан жой олиб, саралаш босқичида БАА, Ливан ва Непал термаларига қарши баҳс олиб боради.



2018 йилги Осиё чемпионатига саралаш босқичи шу йилнинг 15–23 июль кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-22 термасининг саралаш учрашувлари Бирлашган Араб Амирликларда бўлиб ўтади.

Гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган 10 терма жамоа ҳамда 2-поғонани эгаллаган энг яхши 5 жамоа финал босқичи мезбони – Хитойга қўшилади. Агар Хитой ўз гуруҳида биринчи ўринга эга бўлса, 2-ўринни эгаллаган энг яхши 6-жамоа финал босқичига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика